Аҳоли ишлаб чиқарган электр энергиясини давлат сотиб олади

Аҳоли ишлаб чиқарган электр энергиясини давлат сотиб олади

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳитини жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Жумладан, панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. 2024 йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!