Аҳоли ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади

Аҳоли ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади

Ҳозирги кунда тадбиркорлар фаолиятидаги камчиликлар аниқ белгиланмагани сабабли, ҳатто кичик хатолар учун ҳам уларнинг бизнеси 10 кунгача тўхтатиб қўйилиши мумкин.

1 ноябрга қадар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф солувчи мезонлар реестри ишлаб чиқилади. Бу ҳақида Бизнес омбудсман хабар берди.

Тадбиркорлар билан ўтказилган тўртинчи очиқ мулоқот давомида президент реестрда йўқ мезон бўйича тадбиркор фаолиятини тўхтатган мансабдор жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирганди.

2025 йил 1 январдан бошлаб назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш учун "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими жорий этилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиш фақат реестрга киритилган омиллар асосида амалга оширилиши таклиф этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!