Агент: "Реал" "ПСЖ"га Мбаппе борасида таклиф юборди

Агент: "Реал" "ПСЖ"га Мбаппе борасида таклиф юборди

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттига яқин бўлган италиялик машҳур агент Жованни Бранчини ҳужумчи Килиан Мбаппенинг қироллик клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумот билан бўлишди.

"Мадриднинг “Реал” клуби ҳозирда Килиан Мбаппени олмоқчи ва унинг учун “ПСЖ”га 50 миллион евро таклиф қилган. Бу қандай тугашини билмайман, ҳаммаси "ПСЖ"га боғлиқ.

Менимча, Флорентино Переснинг бу ташаббуси эътиборга лойиқ, бу тизимни барқарорлаштиришга қаратилган хабар. Негаки, бундай даражадаги футболчи ёзда текинга кетишини ҳамма абсурд деб ҳисоблайди. Килианнинг ўзи ҳам клуби унинг трансферидан пул ишлашини истаган», - деди Бранчини.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Mansur Begimqulov
    👍👍