Афғонистондаги масжидда портлаш: 40 га яқин одам ҳалок бўлди

Афғонистондаги масжидда портлаш: 40 га яқин одам ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги Хайрхон ҳудудидаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қурбон бўлганлар орасида масжид имоми ҳам бор.

Шифокорларга кўра, 27 нафар ярадор Кобулдаги тез тиббий ёрдам шифохонасига олиб келинган. Ҳодиса шом намози вақтида юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, кучли портлаш зарбидан яқин орадаги биноларнинг деразалари цинган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кобулдаги стадионда портлаш содир бўлган эди. Ҳодиса Афғонистон пойтахтида ўтказилган крикет мусобақаси вақтида рўй берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!