Афғонистонда совуқдан мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди

Афғонистонда совуқдан мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди

Афғонистоннинг Фарёб вилоятида кучли қор ёғиши ва совуқ оқибатида мингдан ортиқ қўй ва қорамол нобуд бўлди. Бу ҳақда Avapress хабар берди.

Йўқотишлар асосан вилоятнинг Қайсар, Қармқул, Паштун Кот ва Хожа Сабзпош туманларида содир бўлган. Фарёб расмийлари ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказган.

Унда қор ёғишидан жабр кўрганларга ёрдам бериш муҳокама қилинган.

Айни пайтда Афғонистоннинг Бодғис вилоятида ҳам кучли қор ёғиши ва совуқ туфайли юзлаб қорамол нобуд бўлгани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!