Afghanistan Республикаси Транспорт вазирлиги Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Покистон ва Туркманистонда транспорт маслаҳатчилари тайинланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда IRAF ахборот агентлиги.
Вазирлик баёнотида таъкидланишича, ташқи савдода қўшни мамлакатларнинг қуруқлик орқали йўлларига кучли боғлиқ бўлган Афғонистон учун минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва савдо коридорларини кенгайтириш жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали афғон тадбиркорлари жаҳон бозорларига чиқиш имкониятига эга бўлади.
«Тайинланган маслаҳатчиларнинг асосий вазифаси – экспорт ўсишига кўмаклашиш, транзит жараёнларини соддалаштириш ва мамлакатнинг транспорт имкониятларини кенгайтиришдан иборат», – дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, юқорида зикр этилган мамлакатлар, жумладан Тожикистон, ҳозирча талиблар ҳукуматига нисбатан де-юре расмий тан олишни амалга оширмаган. Шу билан бирга, Хитой, БАА, Ўзбекистон ва Покистон сингари айрим давлатлар Қобулда элчихоналар очган ёки дипломатларини аккредитация қилган. Бироқ ҳозирча талиблар ҳукумати халқаро миқёсда расман тан олинмаган.
БМТ ва кўплаб мамлакатлар Талибон ҳаракатини ҳозирда Афғонистондаги де-факто ҳокимият деб ҳисоблаётган бўлса-да, унинг легитим (қонуний) мақомини тан олмаган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.