Афғонистон-Эрон чегарасида тўқнашув

Афғонистон-Эрон чегарасида тўқнашув

Эрон чегарачилари ва Толибон ўртасида қуролли тўқнашув юз берди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ Эроннинг Хирманд тумани раҳбари Мейсам Баразандега таяниб.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса сабаблари номаълум, отишмалар ҳамон давом этмоқда.

Толибон чегара қўшинлари бригадаси қўмондони Муҳаммад Иброҳим Хиваднинг маълум қилишича, отишмани Эрон томони бошлаган. Натижада, ҳаракат вакилларидан камида 1 киши ҳалок бўлган ва 1 киши яраланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!