Аэропортда йўловчилар унутиб қолдирган юклар сотилиши ростми?

Аэропортда йўловчилар унутиб қолдирган юклар сотилиши ростми?

2023 йилнинг 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Тошкент" халқаро аэропортида йўловчилар унутиб қолдирган юклар сотилиши билан боғлиқ хайрия акцияси ўтказилаётгани ҳақида маълумот тарқалди.

“Uzbekistan Airports” бошқарув компаниясининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортларидан бирортаси томонидан йўловчиларнинг унутилган юклари сотилмайди ва учинчи шахсларга топширилмайди. Барча йўқолган юклар аэропорт омборларида 3 ой мобайнида сақланади ва сақлаш муддати тугаши билан утилизация қилинади.

“Uzbekistan Airports” ёлғон маълумотларга ишонмасликка ва фирибгарларга пул ўтказмасликка чақиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!