Адиблар ҳақида сиз билмаган фактлар!

- Уильям Шекспир туғилган кунида ўлган. Аммо бошқа-бошқа йилларда – 1564 йил 23 апрелда туғилган ва орадан 52 йил ўтиб 23 апрель куни вафот этган.
***
- 1616 йил 23 апрелда Шекспир билан бир кунда яна бир буюк ёзувчи, «Дон Кихот» китоби муаллифи – Мигель де Сервантес ҳаётдан кўз юмган.
***
- Шекспир замондошлари уни браконьерлик билан шуғулланганини айтишган. У сэр Томас Люсининг қуроли билан оҳу овлаган. Сэр Томаснинг эса қурол сақлаш учун рухсатномаси бўлмаган.
***
- Байрон ниҳоятда сермуҳаббат бўлган, у оқсоқлиги ва хўпасемизлигига қарамай, Венецияда бир йилнинг ўзида 250 та аёлнинг муҳаббатини қозонган.
***
- 5. Чарльз Диккенснинг болалиги жуда оғир кечган. Унинг отаси қарздорлиги боис турмага тушиб қолгандан кейин кичкина Чарли этикмой фабрикасига ишга кирган. Тенгдошлари кўча чангитиб ўйнаб юрганда у эрталабдан кечгача этикмой идишларига ёрлиқ ёпиштирган. Шунинг учун унинг асарларидаги бахтиқаро етимлар образи ўта ишонарли чиққан.
***
- 1857 йил Диккенснинг уйига Ганс Христиан Андерсен меҳмонга келади. Андерсен ва Диккенс 1847 йил танишади. Уларнинг табиати бир-бирига мос келиб қолади. Орадан ўн йил ўтиб Андерсен унинг ўша вақтдаги таклифини қабул қилиб меҳмонга келади. Бахтга қарши, бунга қадар Диккенснинг ҳаётида талай ўзгаришлар юз берган бўлиб у меҳмон кутадиган аҳволда эмас эди. Аксига олиб Андерсен уникида деярли беш ҳафта қолади. “У дания тилидан бошқа ҳеч қайси тилни билмайди, менимча, у ўша тилни ҳам яхши билмаса керак”, дейди ўз меҳмони ҳақида Диккенс дўстларига. Бечора Андерсен кетганидан сўнг Диккенснинг отаси унинг хонасига “Ганс Андерсен бу хонада беш ҳафта қолди. Ана шу вақт бизнинг оилага йиллардек узоқ туйилди” деб ёзиб қўяди.
***
- Оскар Уайльд Диккенснинг асарларини жиддий қабул қилмаган ва ҳар доим унинг устидан кулиб юрган. Умуман, танқидчилар Чарльзу Диккенсни британиялик сара ёзувчилар сирасига кирмайди деб ҳар доим таъкидлаб юришган.
***
- Аммо Диккенсни оддий китобхонлар севган – 1841 “Қадимги дўкон” асарининг охирги бобини Нью-Йоркка олиб борганда уни портда олти минг киши кутиб олади ва теплоходдан тушаётганларга қараб ҳаммаси: “Кичкина Нелл ўладими?” деб бақиради.
***
- Чарльз Диккенс ҳайкал ва ёдгорликларни жинидан ёмон кўрган ва ўзига уларни қўймасликларини васият қилган. Унга қўйилган ягона бронза ҳайкал Филадельфияда. Дарвоқе, ёзувчининг оиласи бунга дастлаб қаршилик қилган эди.
***
- Бальзак бир кунда турк қаҳвасидан 50 чашкагача ичарди. Агар қаҳва қайнатишнинг иложи бўлмаса, Бальзак қаҳвани қуруғича оғзига ташлаб оларди. Статистик маълумотларга кўра, “Инсон комедия”сини ёзгунча у 15 минг чашка ўткир қаҳва ичган.
***
- Америкалик ёзувчи О.Генри ёзувчилик фаолиятини камомад учун турмага тушиб қолганда қамоқхонада бошлаган. У шу қадар ажойиб ёза бошлаганки, тез орада одамлар турмани унутиб юборишган.
***
- 12. Хемингуэй бешта урушда қатнашган, тўрт марта автоҳалокатга, икки марта авиаҳалокатга учраган. Яна онаси уни болалигида рақс мактабига қатнашга мажбур қилган.
***
- Эдгар Аллан По бутун умр қоронғуликдан қўрққан. Бу қўрқув унинг болалигида қабристонда ўқигани сабабли бўлса керак. У ўқиган мактаб шу қадар қашшоқ эдики, ҳатто ўқувчиларга ўқув қўлланмалари сотиб олишга пул топилмасди. Бағоят тадбиркор математика ўқитувчиси дарсини қабристонда, мозорлар орасида ўтади. Ҳар бир ўқувчи кўрсатилган қабр бошига бориб, қабртошидаги ёзувлардан марҳумнинг ўлган йилидан туғилган йилини айириб ташлар ва унинг неча йил яшаганини аниқлар эди. У улғайганда даҳшатли адабиёт асосчиси бўлиб етишганининг сабаби шу бўлса керак.
***
- Марк Твен тахаллусини олган ёзувчининг асл исми – Сэмюэл Лэнгхорн Клеменс. Бундан ташқари, адибнинг Дайди, Жош, Томас Жефферсон Снодграсс, Сержант Фатом ва У.Эпаминондас Адрастус Блаб каби тахаллуслари бўлган. Дарвоқе, “марк твен” – кемачиликда денгиз саржини “икки бор ўлчаш” маъносини билдиради. Кема юра оладиган энг қуйи чуқурлик шундай ўлчанган.
***
- Агата Кристи дисграфиядан азият чеккан, яъни қўли ёзишга ярамаган. Унинг барча машҳур романлари айтиб туриб ёзилган.
***
- Жеймс Жойс ҳамма нарсадан ҳам кучук ва момақалдироқдан кўп қўрққан. У ҳайкалларни ёмон кўрган ва мазохист бўлган.
***
- Лев Толстой кексайган чоғида уйдан чиқиб кетганда ҳамма мухбирлар унинг ортидан кетади, фақат энг фаросатли журналист Софья Андреевнанинг аҳволини билиш учун Ясная Полянага чопади. Тезда таҳририятга: “Узр сўраган графиня юзи билан ҳовузга югурди”, деган телеграмма келади. Бу билан мухбир Софья Андреевнанинг сувга чўкмоқчи бўлганини ифода этган. Кейинчалик иборани бутунлай бошқа иккита ёзувчи – Илья Ильф ва Евгений Петров илиб олади ва уни ўзларининг ёрқин қаҳрамони Остап Бендерга совға қилишади.
***
- Уильям Фолкнер кўп хатларни эгасига етказиб боришга эриниб ахлат идишига ташлаб кетаётгани маълум бўлиб қолгунига қадар бир неча йил почтачилик қилган.
***
- 19. Жек Лондон социалист бўлган. Шунингдек, Америка тарихида ўз меҳнати билан миллион доллар топган биринчи ёзувчи бўлган.
***
- Шерлок Холмсни ўйлаб топган Артур Конан Дойл кўз дўхтири бўлган ва у кичкина қанотли сеҳргарнинг борлигига ишонган.
Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади
Manba: hidoyat.uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас
Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.
Хаби Алонсога "Реал"нинг юлдуз вингери керак эмас
Хаби Алонсо Родригога "Реал"нинг асосий таркибидан жой тополмаяпти.
Россия ўт очишни тўхтатиш учун иккита шартни илгари сурмоқда — Bild
Айни дамда Оқ уй Трампнинг Путин билан суҳбати натижа бериб, рус етакчиси ўз шартларини юмшатишига умид билдирмоқда.
Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим"
Россиядан қўрқганимда, мудофаа вазири бўлмасдим — Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур лавозимни қандай эгаллаганини айтиб берди.
Россия Қримдан ҳарбий техникани олиб чиқиб кетмоқда
Россия Севастополдаги ҳарбий базадан ҳарбий техникани оммавий равишда олиб чиқиб кетмоқда, чунки у фронтда тақчил, деб хабар берди "АТЕШ".
Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.
F-35 энди яширина олмайди! Россия ва Хитой радарлари америкалик қирувчиларни аниқлаяпти
Россия ва Хитой радарлари Американинг F-35 қирувчи самолётларини аниқлаши ва кузатиши мумкин, деб ёзади The National Interest.
Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди
Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .
Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди
Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.
Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди
Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.
Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?
Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.
Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.
Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда
Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.
Фермер "ер ковлаб," ўз майдонидан олтин топди
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, унинг ерларида 150 тоннага яқин олтин мавжуд.
Эрон жасорат кўрсатмоқда
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
КХДРда энг янги эсминец Шимолий Корея президент Кимнинг кўз ўнгида ағдарилиб кетди
Кема номи ошкор этилмаган, аммо у Чой Хюн синфига тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.
40 йил Афғонистонда яшаган собиқ совет ҳарбийси Россияга қайтди
60 ёшга кирган Нурмомад ҳозирда маҳаллий электр станциясида ишлайди ва йўл қурилиши билан шуғулланади.
Украина 1991 йилги чегараларни қайтаришга умид боғламаслиги керак. Россиянинг урушни давом эттириш учун ресурслари мавжуд - Залужний
2023 йил охиридан бошлаб Россия ҳолдан тойдириш урушини олиб бормоқда.
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар муштлашди
Тўқнашувда ўндан ортиқ киши қатнашган. Шу билан бирга, улардан бири оломонни тарқатишга уринган ва «раҳбар муаммони ҳал қилади» деб айтган.
Сан-Диегодаги самолёт ҳалокати натижасида 3 киши ҳалок бўлди
Эддининг айтишича, самолётнинг қулашига тонгда бу ҳудудда кузатилган қуюқ туман сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Эрон Озарбайжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни ўлимга ҳукм қилди
Маҳкумнинг исми ошкор этилмади. ОАВ хабарига кўра, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг аниқ ҳолатлар кўрсатилмаган ҳолда ижро этилган.
Тошкент вилоятида битирувчилар “сўнгги қўнғироқ” учун пул ўғирлади
Ангренда 15–17 ёшдаги тўрт нафар мактаб ўқувчиси “Damas” автомашинасидан 11 миллион сўмни ўғирлади
Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси қамалди
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Андижондаги мактабда 10 синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисига мушт туширди
Ўқувчи ўзини ўқитувчи ҳақорат қилгани ва шапалоқ туширганини, шундан сўнг ўзини ҳимоя қилганини айтган.
Оқ уй Эронни ядровий файл ҳақида огоҳлантирди
Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Леавитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.
Линколннинг қонга бўялган қўлқоплари аукционда 1,5 миллион долларга сотилди
Бу ҳақда Freeman's-Hindman ауксион уйи хабар берди.
Агар санкциялар бекор қилинса, Эрон ядровий фаолиятини назорат қилишга рухсат беради
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи СНН телеканалида маълум қилди.
АҚШДА ҳар бешинчи бола семириб кетган
Бу ҳақда Америка президенти Доналд Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Тактик ядро қуроли: Россия МиГ ва Су самолётларига янги ракета ўрнатмоқда
Россия тактик ядро зарядли янги бошқариладиган авиация ракетасини жорий этмоқда
Босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта кўчманчилар ҳужумлари ҳақида хабар берилди
Босиб олинган Ғарбий Соҳил ва босиб олинган Шарқий Қуддусда кеча ва бугун кўчманчилар ҳужумлари авж олди:
Дунё бўйлаб ўғирланган iPhone'лар айнан бир жойда тўпланади
Financial Times таҳририяти дунё бўйлаб iPhone'лар ўғирланишига оид йирик журналистик суриштирувни эълон қилди.
Шимолий Корея Япония денгизи томон қанотли ракеталарини учирди
Ҳозирда снарядлар денгизга тушгани тахмин қилинмоқда.
Ўзбекистонда экологик ва атроф-муҳит бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
АҚШда Исроил элчихонасининг икки ходими ўлдирилди
Гумонланувчи қўлга олинган.
Тожикистонда 2 ёшли бола боғчада каравотга осилиб қолиб, вафот этди
Маълумотларга кўра, лоқайдликка йўл қўйган 29 ёшли ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
Тожикистонда 2 ёшли бола боғчада каравотга осилиб қолиб, вафот этди
Маълумотларга кўра, лоқайдликка йўл қўйган 29 ёшли ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган шахснинг қариндошига 100 млн. сўм зарар ундирилди
Жумладан, қарздорга ижро ҳужжати мазмуни тушунтирилиб, унинг талабини бажармаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берилган.
Марко Рубио: "Биз Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажми ошишини кутяпмиз"
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил томони билан Ғазога озиқ-овқат етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.
Покистонда террорчи мактаб автобусини портлатиб юборди
Ҳозирча ҳеч бир террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Байден ҳақида даҳшатли даъво: “Умри 1,5 йилдан кўп қолмаган”
Саратоннинг тезкор шакли ташхиси қўйилган Байденнинг умри 12 ойдан 18 ойгача қолган бўлиши мумкин.
Қизлар армияда хизмат қилмаган йигитларга турмушга чиқмаслиги керак
Қирғизистонлик депутат Надира Нарматова парламент йиғилишида шундай фикр билдирди.
Сурхондарёда фуқаролар қовундан заҳарланаётгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкентда фастфуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаги кесиб ташланди
Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Полша Украинага қўшин юбориш бўйича якуний қарорни эълон қилди
Полша Украинага қўшин юбормоқчи эмас , бу якуний қарор. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Доналд Туск ТВП Инфо каналида маълум қилди .
АҚШ Эрон ядровий иншоотларига яқин орада зарба беришини эълон қилди
Бу ҳақда вазиятдан хабардор америкалик расмийларга таяниб CНН хабар бермоқда .
Исроил Ғазода ўзини-ўзи мудофаа амалиётини кенгайтирди
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
АҚШ бир қанча давлатлар билан фаластинликларни Ғазодан кўчириш имкониятини муҳокама қилмоқда
Қўшма Штатлар Ғазо секторидаги фаластинликларни у ерга вақтинча жойлаштириш имкониятини сўраб бир қатор давлатларга мурожаат қилди.
Instagramʼдаги изоҳ сабаб Самарқандда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 2 мактаб мактаб ўқувчилари иштирокидаги жанжалда ўқувчилардан бири ҳалок бўлди. Воқеа дарсдан сўнг содир бўлган.
Қозоғистондан олиб келинган синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Трамп Байденнинг шерикларини хиёнатда айблади
Оқ уй раҳбари тегишли нашр билан Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бўлишди.
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳазилидаги можаролар фонида истеъфога чиқди
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
25 ёшли фуқаро смартфонга қарамликнинг ноёб ва қўрқинчли оқибатларига дуч келди
Япониянинг 25 ёшли фуқароси бўйин мускулларини бошқаришни бутунлай йўқотди ва бошини кўтаролмай қолди. Шифокорлар унга кўп йиллик ғайритабиий тана ҳолатидан келиб чиққан "эгилган бош синдроми" нинг оғир шакли ташхисини қўйишди.
Индонезияда вулқон отилди
Индонезия ҳукумати Левотоби Лаки-лаки вулқони учун энг юқори огоҳлантириш даражасини белгилади.
ЖССТ давлатлари пандемия келишуви учун овоз беришади
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
Исроил Ғазода янги операция бошланганидан бери биринчи аскар ҳалок бўлганини маълум қилди
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.