Сўзга чиққан партиядошларимиздан бири кейинги йилларда юз бераётган беқиёс янгиланишлар хусусида гапириб, “Президентимизнинг довюрак сиёсати туфайли” деган жумлани ҳам тилга олди.
Дарҳақиқат, юртбошимизнинг шижоати, қатъияти ва журъати шарофати билан барча жабҳаларда жаҳон жамоатчилиги эътироф этаётган катта муваффақиятларни қўлга киритяпмиз. Жумладан, ғоят қисқа муддат ичида мамлакатимизда тадбиркорлар сафи икки баробар кўпайди. Ижобий ўзгаришларда партиямизнинг ҳам муайян ҳиссаси борлиги қувонарли. Нима учун сафдошларимиз, хайрихоҳларимиз кун сайин ошиб боряпти? Фикримча, бунинг асосий сабабларидан бири шуки, O‘zLiDeP ўз фаолиятида давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” принципига таяняпти. Партия “Тадбиркорлик ривожланишига тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига тўсқинлик қилиш деб баҳоланади” деган тамойилга узлуксиз амал қиляпти. Ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни яхшилаш, хусусий мулк ҳимоясини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратяпти. Шу билан бирга партия халқаро либерал-демократик ҳаракатнинг жамият ва давлат хусусий мулкни ҳимоя қилиш тамойилларига асосланган мамлакатлардагина тараққиёт кузатилади, деган фикрини қўллаб-қувватлаяпти. Шунингдек, сиёсий куч эркин бозор ғояларига асосланган иқтисодиёт мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишга кўмаклашади, деган фикрда собитдир. Энг муҳими, баъзан қанчалик қийин бўлмасин, O‘zLiDeP ўз ғоя ва мақсадларини изчиллик билан ҳаётга татбиқ қиляпти. Рост, ғолибликни қўлга киритиш осон эмас. Лекин музаффарлик мақомини сақлаб қолиш ундан-да мушкул. Шу маънода O‘zLiDeP етакчи партия бўлиб қолишини истасак, аниқ амалий ишларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.