9 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

9 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, 9 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19°, кундузи 34-36° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 20-25° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача, баъзи жойларда 22-25 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 25-30° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 30-35° бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!