8 сотих ер майдони 15 000 АҚШ долларими?

A A A
8 сотих ер майдони 15 000 АҚШ долларими?

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг очиқ суд мажлисида фирибгарлик ва ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жиноятини содир қилган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, унга ҳукм ўқилди. Энг қизиғи, судланувчи эркакка муқаддам жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 2021 йилги ҳукмига кўра, юқорида қайд этилган жиноятларни содир қилгани учун 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2022 йилдаги ажрими билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Бироқ “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”, деганларидек вазиятдан ўзига тегишли хулоса чиқармади...

Ҳужжатлар қалбакилаштирилган...

Судланувчи ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, такроран, 2017 йил июнь ойларида Янгиҳаёт (собиқ Сирғали) тумани, Чоштепа кўчасида бўла туриб, танишига Янгиҳаёт (собиқ Сирғали) тумани ҳудудидан 0.8 сотих ер майдонини сотиб олиб беришни ваъда қилади. Ушбу ер майдони учун олдиндан 15 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Судланувчи ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттиради. 0.8 сотих ер майдони сотиб, бунинг ортидан моддий манфаат кўриш мақсадида, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи “Архитектурно-планировочное задание”, “выписка из решения”, “АКТ”, “План”, ва “архив маълумотномаси” ҳужжатларини қалбакилаштириб, танишига тақдим этган.

Янгиҳаёт тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси эксперт-криминалистика бўлимининг судга оид техник экспертиза хулосасига кўра, “Архитектурно-планировочное задание”, “выписка из решения”, “АКТ”, “План”, ва “архив маълумотномаси” ҳужжатларидаги реквизитлар, босма ёзувлар, думалоқ шаклдаги печат ва имзо принтерда тайёрланганлиги аниқланган.

“Қилмишларимдан пушаймонман”

— Ҳақиқатдан ҳам жабрланувчини яқиндан танийман. 2017 йилнинг июнида унинг уй-жой сўраб суриштириб юрганлигини эшитдим. У билан учрашиб, унга ер участкаси борлигини, хоҳласа 8 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришимни, эвазига 15 000 АҚШ доллари беришини айтдим. Шунда сотиладиган ер майдони қаерда жойлашганлигини сўради. Янгиҳаёт тумани Чоштепа МФЙнинг қир бағрида жойлашганлигини билдирдим. “Ерни кўришим керак”, дегани боис орадан 2 кун ўтиб, танишимни Чоштепада жойлашган қирнинг орқасига олиб бордим. Унга ер майдони маъқул келди ва ўша ернинг ўзида 5 000 АҚШ доллари берди. Қолган 10 000 АҚШ долларини бир ойдан сўнг беришини маълум қилди. Рози бўлдим ва орадан 20-25 кун ўтиб, танишим менга онасининг паспортини бериб, ҳужжатларни онасининг номига расмийлаштиришни айтди. Қолган 10 000 АҚШ доллари ҳам берди. Ер майдонини онасининг номига ҳужжатларни расмийлаштириб бердим. Олган 10 000 АҚШ долларини ўз эҳтиёжларим учун ишлатдим. Ҳозирда қилмишларимдан пушаймонман, - дея айбига иқрор бўлган судланувчи суд мажлисида суддан қарамоғида тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, оилада ягона боқувчи эканини билдириб, унга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради.

Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллари алданиб қолганимни айтишди”

Жабрланувчи ҳам қуйидагиларни баён қилди...

— Танишимга ҳеч қандай гувоҳларсиз 5 000 АҚШ доллари санаб берганман. У менга тез ва осон бўлиши учун ерни ёши каттароқ шахснинг номига расмийлаштиришни айтди. Ўз номимда бўлган “Mercedes” русумли автомашинамни сотиб, етмаганига ўзимдан пул қўшдим. Яна 10 000 АҚШ доллари ва онамнинг фуқаролик паспорти билан бирга олиб бориб бердим. У вақтда ҳам гувоҳлар бўлмаган ва ҳеч қандай тилхат олмаганман. Қайинимнинг уйида туғилган куни муносабати билан ўтирган вақтимда, танишим қўнғироқ қилиб, қаерда эканимни сўради. Орадан тахминан 5-10 дақиқа ўтиб етиб келиб, “табриклайман, бугун қўшалоқ байрам экан”, деб ҳужжатларни берди. Орадан тахминан 1-2 кун ўтиб, ўзимга тегишли ер майдонини девор билан ўраб қўймоқчи бўлиб борсам, жўхори экилганини кўрдим. Танишим эса “жўхори 25-30 кун ичида ҳосил беради. Шунча кун кутдингиз, яна бир оз вақт кутинг, кейин ерни ўраб олаверасиз”, деди. Яна кутишга рози бўлдим. 25-30 кун ўтиб, яна ўша ер майдонига борганимда, менга тегишли бўлган ер майдони атрофига кўп қаватли уйлар қурилган ва ер майдони тунука билан ўраб олинганини кўрдим. Суриштирганимда, у ер майдони Тошкент шаҳар ҳокимиятига қарашли экани маълум бўлди. Шундагина танишим алданганини билиб, унга қўнғироқ қилдим. Жавоб бермагач, уйига бордим. Менга бошқа жойдан ер қилиб беришни ваъда қилди. Бир неча кунлар ўтиб, ундан “ер нима бўлди?” деб сўраганимда, “ака, берган пулингизни еб кетмайман”, дея сабр қилишимни сўради. Сўнг Тошкент шаҳар ҳокимиятига бориб, танишим берган ҳужжатларни кўрсатдим. Ҳокимият вакиллари алданиб қолганимни айтишди. Танишимдан пулларимни қайтаришни сўрадим. Шу орада унинг онаси, бир неча кун ўтиб эса отаси вафот этди. Уни ҳолатини тушунган ҳолда вақт бердим. Шу тариқа турли баҳоналар қилиб, пулни бермади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилдим. Ҳозирда менга етказилган ва айбловда кўрсатилган 59 378 400 сўм қопланган. Судланувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоим йўқ. Қолган моддий зарарни ундириб беришни сўрайман.

Суд ҳукм қилди...

Судланувчи Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг “б” банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

ЖКнинг 59 ва 61-моддалари тартибида унга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини 3 кунини 1 кун озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб, қисман қўшиш йўли билан ўташ учун 3 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

ЖКнинг 59-моддасининг 8-қисми тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 2021 йилдаги ҳукми билан тайинланган, суднинг 2022 йилдаги ажрими билан ЖКнинг 48-1 моддасига асосан алмаштирилган 3 йил озодликни чеклаш жазосидан қисман қўшиб, ўташ учун узил-кесил 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жабрланувчининг фойдасига 15 000 АҚШ доллари ҳукм эълон қилинган санадаги Ўзбекистон сўмига нисбатан бўлган қийматда, яъни 162 706 200 сўм ундирилиши белгиланди.

Жабрланувчига айбловда кўрсатилган 59 378 400 сўм миқдоридаги моддий зарар қопланганлиги инобатга олинган ҳолда судланувчидан жабрланувчининг фойдасига 103 327 800 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Бахром ТАШПУЛАТОВ,

жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

"Манчестер Сити"нинг Ўзбекистондаги ҳамкори маълум бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Ўзбекистоннинг "Artel" компанияси билан ҳамкорлик қилади.

«Бусиз иложи йўқ»: Зеленский Украина Россия активларисиз яшай олмаслигини айтди

Киев режими раҳбари Владимир Зеленский Украина мусодара қилинган Россия активларисиз яшай олмаслигини айтди, деб ёзади Sky News.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.