Кеча, 29 сентябрь куни «Ипак йўли дурдонаси» ХV Тошкент халқаро кинофестивали бошланди. 2 октябрга қадар давом этадиган кино байрамида Европа иттифоқи давлатлари фильм фестивали, Туркий давлатлар ва МДҲ давлатлари кинофоруми бўлиб ўтади. Бундан ташқари, кинофестиваль дастуридан «Ўзбек дубляжи 85 ёшда», «Кино 5 кунда» танлови, ўзбек киносининг 115 йиллигига бағишланган миллий тадбирлар, Италия фильмларида кийилган кастюмлар кўргазмаси, кинотеатрларда хориж кино кунлари, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар, ретроспектив кинонамойишлар ўрин олган.
Бугун кинофестивалнинг энг юлдузли меҳмонларида бири, «Такси» фильми юлдузи Фредерик Дифентал билан маҳорат дарси ҳам ташкил этилди. Жаҳон киносида ўз ўрнига эга бўлган катта шахс билан жонли мулоқотда талаба ёшлар ва умидли киноижодкорлар қатнашишди. Эътиборлиси Дифентал ўз фаолияти давомида эришган ютуқлари, муваффақият сирларини гапириб берар экан ўзбек ёш киночиларининг кино соҳасига бўлган кучли муҳаббатлари шундоқ кўриниб турганлигини айтиб ўтди.
“Аввало мени юртингизда илиқ кутиб олишганларидан жуда мамнун бўлдим. Француз фильмлари Ўзбекистонда севиб томоша қилинишини эшитгандим, аммо мени бунчалик ҳурмат қилишларини умуман кутмагандим! Бунинг учун сизларга ташаккур дейман. Биласизми, мен ҳозир ёш ўзбек киноижодкорларининг кўзларида «чақнаш»ни кўряпман. Сизлар ҳали юқори марраларни забт эта олишингизга ишонаман!” – деди Фредерик Дифентал.
Бугунги кун кинофестиваль дастуридан россиялик актриса Елизавета Боярская билан ҳам маҳорат дарси ўрин олган эди. Унда таниқли ижодкор йиғилганларга ўзининг самимий фикрларини билдирди.
“Афсуски, Ўзбекистонда фақатгина уч кун бўламиз, лекин бугуннинг ўзида «Ўзбекфилм»га ташриф буюришга улгурдик, биринчи навбатда, тикланган киностудия ҳақида маълумот беришди, у ҳозир ажойиб, замонавий кино майдонига ўхшайди. Ўзбекистонда премьера қилинадиган фильмлар тақдимотини томоша қилиш имконига эга бўлдик. Қизиқарли, ранг-баранг фильмлар, муаллифлик фильмлари, оммабоп ва тарихий блокбастерларни кўрдик” – деди Елизавета Боярская.
Миллий фильмлар танловида «Абдулла Орипов» фильми учун ҳакамлар ҳайъатининг махсус соврини билан тақдирланган режиссёр Музаффар Эркинов кинофестивалларнинг аҳамияти борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен жуда кўплаб хорижий фестивалларда меҳмон бўлганман. Ўзи бундай фестиваллар нега керак? Мақсад кино соҳасини ривожлантириш, чет эллик ижодкорлар билан тажриба алмашиш. Бундан ташқари, хорижлик катта режиссёрлар ҳам ёшларимизга маҳорат дарслари ўтишмоқда. Бу эса ёшларнинг келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишларига хизмат қилади» – деди Музаффар Эркинов.
Миллий фильмлар танловининг «Энг яхши режиссёр» номинацияси ғолиби Али Ҳамроев эса 65 йиллик тарихга эга бўлган Тошкент кинофестивалига алоҳида урғу бериб ўтди.
«Биласизми, Тошкент халқаро кинофестивали — бу энг зўр фестиваль! Бу кино байрами, бу барчамизнинг шодиёнамиз! 65 йиллик тарихга эга бўлган кинофестиваль жуда кўп қувончли онларни тақдим этмоқда. Унинг доирасида эътироф этилаётган кино усталари учун бу жуда катта мотивация деб ҳисоблайман. Яна шуни ҳам айтиш керакки, бугун чинакамига меҳнат қилаётган ижодкорлар тақдирланишмоқда» – деди Али Ҳамроев.
ХV Тошкент халқаро кинофестивалининг хорижлик таниқли меҳмонларидан яна бири, продюсер Артур Вебер ҳам юртимизда кино соҳасига қаратилаётган эътибордан хайратда эканини яширмади.
«Ўзбекистоннинг ҳам, кинематография соҳасининг ҳам халқаро обрў-эътиборини ошираётган Тошкент халқаро кинофестивали каби муҳим тадбирга давлат ва шахсан Президент томонидан эътибор қаратилаётгани қувонарлидир. Ўзбек киномаҳсулотларини кузатиб бораман, барча кўзга кўринган фильмлар, жумладан, кинофестиваль доирасида намойиш этилиши режалаштирилган фильмлар ҳам давлат кўмагида яратилган. Таъкидлаб ўтиш лозимки, кино соҳасига давлат томонидан ёрдам кўрсатилиши нафақат муҳим, балки шошилинч зарурат сифатида қабул қилиш лозим. Шунинг учун мен мамлакатингизда амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлайман ва маълум даражада ҳавас қиламан, чунки Эстонияда жуда ҳам кўп бюрократик тўсиқларни учратиш мумкин» – деди Артур Вебер.
Эслатиб ўтамиз, ХV Тошкент халқаро кинофестивали 2 октябрга қадар давом этади. Ёпилиш маросими кўҳна ва навқирон Самаранд шаҳрида ўтказилади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.