57 йил ишлаган 300 мертлик дунёдаги энг катта радиотелескоплардан бири қисмларга ажратилади

57 йил ишлаган 300 мертлик дунёдаги энг катта радиотелескоплардан бири қисмларга ажратилади

Пуэрто-Рикода жойлашган “Arecibo” астрономия обсерваторияси вайрон бўлиш хавфи туфайли қисмларга ажратилади. Бу ҳақда АҚШ Миллий илмий жамғармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу 300 метрлик телескоп 57 йил давомида ишлаган бўлиб, унинг ёрдамида Қуёш тизими объектларининг радиолокацион кузатувлари, шунингдек, радиоастрономия ва атмосфера физикаси соҳасидаги тадқиқотлар олиб борилган.

Кузатувлар шу йилнинг август ойида телескоп ойнасининг уни ушлаб турувчи қалин арқон узилиши натижасида шикастланганлиги боис тугатилган. Ноябрь ойида эса асосий арқон узилгач, қўшимча зарар етган.

Жамғарма томонидан таъкидланишича, телескопнинг ушлаб турувчи арқонлари эндиликда юкни кўтаришга қодир эмаслиги боис унинг тузилиши катта хавф туғдирмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, уни таъмирлаш ишлари қурувчилар ҳаёти учун хавфли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!