4100 доллар эвазига Кореядан иш топиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

4100 доллар эвазига Кореядан иш топиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Кореядан иш топиб беришни ваъда қилиб, катта миқдордаги пулни ўзлаштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига таяниб "Даракчи" нашри хабар берди.

Қайд қилинишича, 7 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил январь ойи охирида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида яшовчи Х.Ким Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи Р.А.га Корея Республикасига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, алдаб, ундан 4 100 АҚШ доллари ва 100 минг сўм пулларини олиб, шу кунга қадар яшириниб юрганлиги маълум бўлган.

Х.Кимни ушлаш чоралари кўрилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!