3 ёшли қиз гугурт ўйнаб, ўзини ёқиб юборди

3 ёшли қиз гугурт ўйнаб, ўзини ёқиб юборди

Мариуполда уч ёшли қиз ўз квартирасида гугурт ўйнади. Натижада қаровсиз қолдирилган қиз ўзини ёқиб юборди, деб хабар беради Донецк вилояти Миллий полиция бошқармаси.

Бола 4 сентябрга ўтар кечаси куйган ҳолда касалхонага ётқизилган. Шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда. Воқеа пайтида онаси қўшниларнинг уйида бўлган, ота эса уйида маст ҳолда ухлаган. Оила ижтимоий хизматда рўйхатдан ўтган.

Полиция ота-онанинг ўз мажбуриятларини ёмон бажармаслиги фактлари бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу жиноят икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!