14 та ҳудуддан 28 нафар оналарга фарзандлари турли соҳаларда катта ютуқларга эришганлиги учун “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов маълум қилди.
🟡Тарғибот тадбирлари доирасида туманларда “Маърифат улашиб”, “Китоб карвони” акцияларини ташкил этилиб, 6400 дона ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат 80 турдаги китоблар тарқатилди.
🟡Термиз шаҳрида 2 та мактаб, 1 та мактабгача таълим ташкилоти, 3 та олий таълим муассасаси, 1 та архитектура ва қурилиш техникуми, 1 та 2-сон академик лицейда намунавий тарзда “Маънавият сектори” фаолияти йўлга қўйилди.
🟡“Сурхондарё тажрибаси” асосида Тошкент вилояти Янгийўл туманида “Маънавият сектори”ни намунали ташкил этиш мақсадида сектор Низоми, ташкилий тузилмаси ва йўриқномаси ишлаб чиқилди.
🟡Марказ томонидан тажриба-синов асосида Андижон вилоятидаги 909 та маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида 90 кунлик иш-режа ишлаб чиқилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.
🟡Ижобий синовдан ўтган “Андижон тажрибаси” республикадаги барча 9 442 та маҳаллада кенг жорий этилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.