Бугун 22 апрель ҳафтанинг душанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг.
🌏 Халқаро Она Ер куни.
🔹Англиянинг “ Сируис" йўловчи параходи елканларсиз биринчи марта Атлантика океанидан сузиб ўтиб Ню-Ёркка етиб келди (1838).
🔹АҚШ Конгресси қарорига кўра барча банкнотларда “Ин Год Wе Труст” ёзуви қўлланила бошлади (1864).
🔹 Биринчи жаҳон уруши: Германия Ипр шаҳридаги Англия-Франсия қўшинларига қарши хлор ёрдамида токсин моддаларни ишлатишни кенгайтирди (1915).
🔹Алберт Ҳофманн ЛСД нинг галлюциноген хусусиятлари ҳақида биринчи ҳисоботни тақдим этди (1943).
🔹Хюстонда илк бор инсон кўзини кўчириш амалиёти ўтказилди (1969).
🔹Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида АҚШ жамоатчилиги ташаббуси билан биринчи акция ўтказилди, кейинчалик бу кун БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро Она Ер куни сифатида белгиланди (1970).
🔸Франсуз физиги, қўрғошинли аккумулятор ихтирочиси Гастон Планте таваллуд топган кун (1834).
🔸Ўсимликларнинг кенг қўлланиладиган биринчи таснифини яратган немис ботаниги Август Вилгелм Эйхлер таваллуд топган кун (1839).
🔸Кинорежиссёр, кинооператор, Ўзбекистон халқ артисти Малик Қаюмов таваллуд топган кун (1912).
🔸Актёр, Ўзбекистон халқ артисти Маматхон Убайдуллаев таваллуд топган кун (1925).
🔸О ʻзбекистон халқ шоираси Ойдин Ҳожиева таваллуд топган кун (1942).
🔸Механик олим, Ўзбекистон ФА академиги Ёрмуҳаммад Мубораков таваллуд топган кун (1944).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.