Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб глобал иқтисодий ўсишнинг “тезлик чегараси” (у инфляцияни қўзғатмасдан ўсиши мумкин бўлган максимал суръат) сўнгги ўттиз йилликда минимал даражага тушади.
Ташкилот вазиятга шундай баҳо берди “Узоқ муддатли ўсиш истиқболлари пасаймоқда: тенденциялар, тахминлар ва сиёсатлар”.
Маълумотларига кўра, сўнгги 30 йил ичида “тараққиёт ва фаровонлик”ни таъминлаган деярли барча иқтисодий кўрсаткичлар аста-секин сўниб бормоқда.
Жаҳон банки 2022 ва 2030 йиллар оралиғида ялпи ички маҳсулотнинг ўртача глобал потенсиал ўсиши тахминан 2,2 фоизга, яъни XXI асрнинг биринчи ўн йиллигида қайд этилган суръатларнинг учдан бирига қисқаришини кутмоқда.
“Бу жаҳон иқтисодиёти учун йўқотилган ўн йил бўлиши мумкин. Потенсиал ўсишнинг давом этаётган пасайиши тобора ортиб бораётган муаммоларни ҳал қилишнинг умумий қобилиятига жиддий таъсир кўрсатади: қашшоқлик, даромадлар тенгсизлиги ва иқлим ўзгариши”, — дейди Жаҳон банки бош иқтисодчиси Индермит Гилл.
Ҳисобот муаллифлари миллий даражада оқилона сиёсатни шакллантиришнинг аниқ усулларини тақдим этган: пул-кредит ва фискал сиёсатни мослаштириш, инвестицияларни кўпайтириш, савдо харажатларини камайтириш, хизмат кўрсатиш соҳасидан фойда олиш, демографик ва ишчи кучи муаммоларига эътибор қаратиш.
Ниҳоят, ҳисоботда глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланган. Унинг тикланиши савдони рағбатлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашни жадаллаштиришга ёрдам беради.
2023 йил бошида Жаҳон банки глобал ўсиш прогнозини 2023 йилда 1,7 фоизгача ва 2024 йилда 3 фоизгача қайта кўриб чиққан эди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.