Қозоғистон магистрал нефт ҳайдаш бўйича миллий оператори «Қазтрансойл» 2024 йилда Россия нефтини Ўзбекистонга транзитини уч баробарга — 154 минг тоннадан 500 минг тоннагача оширмоқчи.
Бу ҳақда компания транспортировка департаменти директори Абай Бейсембаевнинг сўзларини Interfax келтирмоқда.
Ўзбекистоннинг «Sanoat Energetika Guruhi» (SANEG) компанияси «Қазтрансойл»га 2024 йилда 500 минг тонна Россия нефтини транзит қилиш ва келгусида транзитни 1 млн тоннага етказиш имконияти бўйича ариза берган», — деган Абай Бейсембаев. Шу сабабли Қозоғистон ҳудуди орқали Россия нефтини транзит қилиш ҳажми 2024 йилда 500 минг тоннагача оширилиши кетилмоқда.
2023 йилда «Қазтрансойл» АЖ магистрал нефт ҳайдаш қувурлари орқали Россия нефтининг Ўзбекистонга транзити 154 минг тоннага етиши кутилмоқда. 2023 йилнинг январ-октябр ойларида «Қазтрансойл» АЖ Ўзбекистонга 104 минг тонна Россия нефтини ҳайдаб берган.
2023 йилнинг II чорагида ҳайдалган Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга нефт ҳажми 37,9 минг тонна бўлган, I чоракда эса 10,7 минг тонна. Бундан келиб чиқадики, Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон магистрал қувурлари орқали етказилаётган нефт ҳажми тобора ўсиб бормоқда.
«Қазтрансойл» магистрал нефт ҳайдаш қувурлари орқали Россия нефтини Ўзбекистонга етказиш 2017 йилда бошланган. Ўшанда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани ташкил этган. 2018 йилда 36 минг тонна нефт харид қилинган. 2019–2022 йилларда Россия нефти Қозоғистон орқали Ўзбекистонга узатилмаган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.