Украина хусусий бизнеси жорий йилда режалаштирилган 1 миллион дроннинг 95 фоиздан ортиғини ишлаб чиқаради, дея маълум қилди Рақамли трансформациялар вазири Михаил Федоров форумда.
«Президент томонидан эълон қилинган 2024 йилда миллион дрон ишлаб чиқариш режаси бажарилади. Биринчи навбатда дронлар ишлаб чиқарувчи украиналик тадбиркорларга раҳмат. Ушбу дронларнинг деярли 95 фоизи, ҳатто ундан ҳам кўпроғи улар томонидан йиғилади. Ўтган йили биз дрон ишлаб чиқарувчилар учун тартибни соддалаштирдик, бу йил ер усти робот платформаларини ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, электрон уруш ускуналарини ишлаб чиқарувчилар учун ҳам шундай қиламиз», — деди Федоров.
Унинг сўзларига кўра, дерегуляция Украинада УАВ бозорининг пайдо бўлишига ёрдам берди, унинг ишлаб чиқарилиши 2023 йил охирига келиб ўртача 120 бараварга, шу жумладан ФПВ дронлари 200 баробарга ошди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.