2023/2024 йиллар давомида 7 254,9 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланди

2023/2024 йиллар давомида 7 254,9 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланди

2023/2024 йиллар давомида республика бўйича 36 904 та ҳолатда 7 254,9 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланганлиги аниқланди.

АОКАда Кадастр агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ер ва кадастр назорати йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида ҳамда аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтиришлар натижасида 20 945 та ҳолатда 3 726,8 гектар (57 %) майдондаги қонунбузилишлар ихтиёрий бартараф этилди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида судларга 13 560 та ёки 3 175,5 гектар даъво аризалари киритилди.

Ҳисобот даврида жиноят аломатлари кузатилган 1 331 та иш ҳужжати ўрнатилган тартибда прокуратура органларига юборилди.

Жорий йилда республика бўйича ердан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 2 721 та (17 656,3 гектар) ҳолат аниқланиб, ПФ–6243-сон Фармонга мувофиқ 86 та (947,8 гектар) ҳолатда ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан судларга мурожаат қилинди.

Бундан ташқари, ҳокимликларга 2 635 та (16 708,5 гектар) ҳолатда тақдимномалар киритилди. Натижада, 14 578,6 гектар мақсадсиз фойдаланилган ерлар захирага қайтарилиши таъминланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!