Жорий ўқув йилидан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида “Трансплантология” ва “Кардиохирургия” мутахассисликлари бўйича клиник ординатура (резидентура) мутахассислиги бўйича таълим олиш йўлга қўйилади.
Муассасаларга Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан маҳаллий ва халқаро тажрибага асосланган ҳолда ушбу мутахассисликлар бўйича ўқув дастурлари тузиш бўйича топшириқлар берилди.
“Кардиохирургия” ва “Трансплантология” мутахассисликларининг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, уларга фақатгина “Хирургия” буйича магистратура ёки “Умумий хирургия” клиник ординатура (резидентура)ни битирган мутахассисдар ҳужжат топшира олади.
Номзодлар умумий танлов асосида қабул қилиниши белгиланган бўлиб, бу йўналишларда амалиётга йўналтирилган ўқув жараёни 3 йил давом этади.
Маълумот учун, жорий ўқув йилидан бошлаб мақсадли ва тўлов-контракт асосида ўқишга кирган клиник ординаторларнинг ўқув жараёни биринчи ва иккинчи (ўқиш муддати 3 йил бўлган мутахассисликлар учун) йиллари тиббиёт институтлари клиникаси ва ихтисослашган марказларда ўқитилади.
Ўқув даврининг битирув (иккинчи, учинчи) йилининг иккинчи семестрида (ўқув муддатининг охирги ўқув семестрида) ҳудудлардаги ихтисослашган тиббиёт марказлари филиаллари, вилоят болалар ва катталар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази филиалларида ўқув амалиёт семестри ўтказилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.