2020 йилнинг энг машҳур, аммо шу билан бирга энг ишончсиз пароллари маълум бўлди

2020 йилнинг энг машҳур, аммо шу билан бирга энг ишончсиз пароллари маълум бўлди

Паролларни бошқариш бўйича “NordPass” компанияси таҳлилчилари 2020 йилнинг Интернетдаги энг машҳур 200 пароли рейтингини тақдим этишди.

Унга кўра, 23 миллиондан ортиқ марта бузилган энг кенг тарқалган парол "123456" бўлиб чиққан. Таъкидланишича, бундай паролни бузиш учун бир сониядан кам вақт кетади.

Бешта "энг ишончсиз" пароллар қаторига "123456789", "picturel", "parol" ва "12345678" ҳам киритилган.

“Тадқиқотларга кўра, кўпчилик одамлар содда, эслаб қолиш осон бўлган пароллардан фойдаланишади, чунки улар қулай. Аммо муаммо шундаки, энг эсда қоларли пароллар бузиш учун жуда ҳимоясиз”, - дейди мутахассислар.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, фойдаланувчилар кўпинча парол сифатида рақамлар, исмлар, ҳақоратли сўзлар, тасодифий ҳарфлар, озиқ-овқат ва спорт номлари, шунингдекм ижобий иборалардан фойдаланишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!