24 февраль куни берилган маълумотларга кўра, 2020 йилда Жанубий Кореяда туғилиш бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилди. Кореяда аҳоли сонининг табиий ўсиши кескин тушиб кетишига коронавирус пандемияси давридаги иқтисодий беқарорлик сабаб бўлмоқда.Яъни ҳозирда корейслар турмуш қуриш ва фарзанд кўришдан ўзларини тиймоқда.
Корея статистикаси ташкилоти берган рақамларга кўра, 2020 йилда мамлакатдаги ҳар бир фарзанд кўриши мумкин бўлган аёлга 0,84 та туғилиш сони тўғри келган.2019 йилда бу кўрсаткич 0, 92 тани ташкил қилганди.
Бу Жаҳон банкининг 180 дан ортиқ аъзо давлатлари орасида энг паст кўрсаткич ҳисобланади.Масалан, АҚШ да ўтган йилги туғилишлар сони мамлакатдаги фарзанд кўриши мумкин бўлган аёлларга нисбатан 1, 73 тани, Японияда эса 1, 42 тани ташкил қилган.
Осиёнинг тўртинчи йирик иқтисодига эга бўлган Жанубий Корея ҳукумати ҳар йили болаларни парвариш қилиш учун маблағлар ажратиш ва туғруқ таътилларини қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб доллар сарфлаганига қарамай, ўтган йили аҳолининг табиий ўсиши камайишини тўхтата олмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.