20 гектар ер можароси: Қашқадарёда фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида оммавий жанжал содир бўлди

20 гектар ер можароси: Қашқадарёда фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида оммавий жанжал содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда "Чироқчи тумани Оқолтин МФЙда ер учун талаш" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди .

Жорий йилнинг 31 март куни соат 09:00 артофида Чироқчи тумани Оқ олтин МФЙда жойлашган "Шомурод ота" фермер хўжалиги раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган.

Натижада фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар бергач, ИИО ходимлари воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган.

Ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Чироқчи тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!