(+18) Яширинча жинсини ўзгартирган аскар ўлик ҳолда топилди

(+18) Яширинча жинсини ўзгартирган аскар ўлик ҳолда топилди

Жинсини яширинча ўзгартиргандан кейин армиядан ҳайдалган Жанубий Кореялик аскар ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «АBC» телеканали хабар берди.

Таъкидланишича, 23 ёшли Бён Хви Сунинг жасади Чхожу шаҳридаги уйидан топилган. Ўлим сабаби ҳақида хабар берилмаган.

Маълумотларга кўра, Бён Хви Су армия сафига  эркак сифатида қўшилган ва сержант унвонигача кўтарилган. Жинсини Таиланддаги таътили пайтида яширинча ўзгартирган Хви Су депрессиядан азият чеккан.  Операциядан кейин бошқа аёл аскарлар билан хизматни давом эттиришга умид қилган, аммо у армиядан ҳайдалган, шунингдек, қайта тикланиш тўғрисидаги аризаси ҳам рад этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!