18 сентябрдан Бухорода яна 10 та мактаб очилади

18 сентябрдан Бухорода яна 10 та мактаб очилади

Санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчилардан олинган тест натижалари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорларига кўра, умумтаълим мактаблари босқичма-босқич анъанавий таълим шаклига ўтмоқда. 18 сентябрь куни Бухоро вилоятининг қуйидаги яна 10 та  умумтаълим мактаби фаолият бошлайди:

Когон туманидаги 7-, 18- умумтаълим мактаблари

Бухоро туманидаги 35-, 36-умумтаълим мактаблари;

Вобкент туманидаги 33-умумтаълим мактаби;

Пешку туманидаги 6- умумтаълим мактаби

Ғиждувон туманидаги 13-, 20-, 24-, 25-умумтаълим мактаблари ўқувчиларни ўз бағрига олади.

Айни пайтда анъанавий тарзда фаолият бошлаган таълим муассасаларига фақат 1-4-синф ўқувчилари жалб этилмоқда.

Рўйхатга киритилмаган мактабларга вазиятга кўра, босқичма-босқич ўз фаолиятини бошлашига рухсат берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!