+18. Чорраҳада машина опа-сингилларни уриб кетди (видео)

+18. Чорраҳада машина опа-сингилларни уриб кетди (видео)

Красноярскда Мартинов ва Линейная кўчалари чорраҳасида пиёдалар ўтиш йўлида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Видеода кўриш мумкинки, сфетофорнинг яшил чироғи ёниб, пиёдалар ҳаракатланишни бошлаган пайтда кутилмаганда тўғридан келган Лада машинаси 2010 йилда туғилган ака-сингилни уриб кетади. Қизга ҳеч нарса қилмайди, у ҳатто йиқилмайди ҳам, аммо акаси машина зарбидан ерга йиқилади. Маълумотларга кўра, Лада ни 1973 йилда туғилган аёл бошқараётган бўлган.

Айни дамда боланинг аҳволи қониқарли. Мияси бироз чайқалган ва бир нечта тишидан айрилган.

Текширувдан сўнг шифокорлар қизга рухсат беришди, акаси эса касалхонада қолди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!