“15 сутка” келажакка таъсир қиладими? Маъмурий қамоқ бўйича 10 та муҳим жиҳат

A A A
“15 сутка” келажакка таъсир қиладими? Маъмурий қамоқ бўйича  10 та муҳим жиҳат

Оммавий ахборот воситаларида кўзимиз тез-тез кишиларнинг турли қилмишлар учун маъмурий қамоққа олинганлиги тўғрисидаги янгиликларга тушади. Хўш, маъмурий қамоқ ҳақида бизга нималар маълум – қандай ишлар учун қамашади?Кимларни қамаш мумкин эмас? Қамоққа олинган кишилар неча соат ухлаши мумкин? Қандай ҳолатда қамоқдаги кишига ташқарига чиқишга рухсат этилади? “Ўтириб чиққан одам” қанча тўлайди? “15 сутка” келажакка таъсир қиладими, яъни киши “судланган” ҳисобланадими?

Hudud24.uz шу сингари саволларга жавоб беради.

Қандай ишлар учун қамашади?

Киши МЖТКнинг 49 таси моддаси бўйича қамалиши мумкин. Масалан, қуйидагилар:

• шаҳвоний шилқимлик қилиш;

• икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш;

• майда безорилик;

• тиланчилик қилиш;

• фоҳишалик билан шуғулланиш;

• жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;

• оилавий (маиший) зўравонлик;

• ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш;

• транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш;

• крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш ва бошқалар.

Шахсни қамаш учун жиноят суди судьяси, фавқулодда ҳолатда ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи қарори асос бўлади.

Маъмурий қамоқнинг минимал ва максимал муддати қанча?

Ҳолатга қараб, 3 суткадан 15 беш суткагача, фавқулодда ҳолатда эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун – 30 суткагача. Муддат тўлиқ судьянинг ваколатидаги масала, истаса санкциядагидан ҳам кам муддат бериши мумкин.

Кимларни қамаш мумкин эмас?

Қандай айб қилишидан қатъи назар ҳомиладорва (ёки) 3 ёшдан кичик боласи бор аёллар, 14 ёшдан кичик боласини ёлғиз тарбиялаётган кишилар, болалар, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслармаъмурий қамоққа олинмайди.

Қамоққа олинган кишиларни қаерда сақлашади?

Қамоққа олинган кишилар вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида махсус қабулхоналарда сақланади. Махсус қабулхонада камера умумий ва бир кишилик бўлади. Кишининг психологик ҳолати ва шахсига қараб шу икки турдаги камерадан бирига жойлаштирилади.Эркаклар аёллардан, чекувчилар чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади.

Қуйидаги кишиларга алоҳида камера берилади:

• чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

• юқумли касалликларга чалинган беморлар ёки тиббий кузатувга муҳтож бўлган шахслар;

• собиқ судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимлари, собиқ адвокатлар;

• ҳаёти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда айрим шахслар.

Камераларда бир кишига тўғри келадиган майдоннинг нормаси камида 2,5 кв метрни, аёллар учун эса камида 3 кв метрни ташкил этади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак, идиш-товоқ ҳамда овқатланиш анжомлари берилади. Қамоқдагилар ҳафтада камида бир марта чўмилиб-ювинади, уларнинг чойшаб ва ёстиқжилдларини алмаштирилади.

Қамоққа олинган кишилар неча соат ухлаши мумкин, умуман, улар қандай ҳуқуқларга эга?

Маъмурий қамоққа олинган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

• маъмурий қамоқни ўташ тартиби ва шароитлари, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиш;

• аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш, шунингдек, махсус қабулхона бошлиғига ёки у ваколат берган шахсларга шахсан қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилиш;

• ўзларининг шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланиши таъминланадиган шароитларда сақланиш, тегишли тиббий ёрдам олиш;

• почта жўнатмаларини ва йўқловларни олиш ҳамда жўнатиш;

• адвокат, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашиш;

• республикаси ҳудуди бўйича телефон орқали ҳар куни лимитланган бир марталик сўзлашиш;

• тунги вақтда узлуксиз 8 соат ухлаш;

• махсус қабулхона ҳудудида махсус ажратилган жойларда кундузги вақтда давомийлиги 2 соатдан кам бўлмаган ҳар кунги сайр қилиш;

• диний расм-русумларни адо этиш, агар бу ички тартиб қоидаларини, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаса;

• меҳнатга жалб қилинган тақдирда тегишли ҳақ олиш ва меҳнатининг муҳофаза қилиниши;

• озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш, моддий-маиший шароитлардан, ўқув-бадиий, ахборот материалларидан ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа нарсалар ва ашёлардан фойдаланиш;

• дори воситаларини олиш ва сақлаш.

• сайлов ва референдумда иштирок этиш ва бошқа ҳуқуқлар.

Қандай ҳолатда қамоқдаги кишига ташқарига чиқишга рухсат этилади?

Маъмурий қамоқдаги киши алоҳида ҳолларда (яқин қариндошнинг вафоти ёки яқин қариндошнинг ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллик, унга ёки оиласига анча миқдорда моддий зарар етказган ҳодиса) иккала томонга бориб-келиш вақти (2 суткагача) ҳисобга олмай, кўп билан 1 суткага ташқарига чиқишга рухсат берилиши мумкин..

Қамоқдаги кишилар ишлатиладими? Агар улар исташмасачи?

Қамоқдаги кишилар ёзма розилиги билан ишлатиши мумкин. Улар меҳнатидан фойдаланишни ташкил этиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг зиммасига юклатилади.

Уларнинг иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан (2024 йил август ҳолатига ойига 980 минг сўм) кам бўлмаслиги керак. Қамоқдаги кишиларнинг топган пули уларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади. Агар пул ортиб қолса, қолган пул уларнинг номига очиладиган банк ҳисобварақларига ўтказилади.

Қамоқдаги кишилар ўзини яхши ёки ёмон тутса, қандай чора кўрилади?

Тартибга риоя этган, виждонан меҳнат қилган кишиларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:

• ташаккур эълон қилиш;

• бир марталик қўшимча телефон орқали сўзлашув ҳуқуқини бериш;

• ҳар кунги сайр вақтини 3 соатгача узайтириш.

Агар бунинг тескариси бўлса, қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

• огоҳлантириш;

• телефон орқали навбатдаги сўзлашув ҳуқуқидан маҳрум қилиш;

• ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга навбатдан ташқари жалб этиш.

“Ўтириб чиққан одам” қанча тўлайди?

Қанчалик ғалати эшитилмасин, “ўтириб чиққан одам” пул тўлайди. Қамоқда сақлаш харажатлари суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 фоизи – 15 суткада 765 минг сўм (2024 йил август ҳолатига). Аммо киши қамоқда ишлаган пулига буни узиши ҳам мумкин.

Меҳнатга қобилиятсиз кишилардан пул олинмайди. Бундан ташқари, моддий аҳволи ва шахсига қараб, судья, фавқулодда ҳолатда ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи бошқа кишиларни ҳам тўловдан озод қилиши мумкин.

“15 сутка” келажакка таъсир қиладими, яъни киши “судланган” ҳисобланадими?

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар жиноят судида кўриб чиқилса-да, маъмурий жазокишиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари чекланишига асос бўладиган судланганлик ҳолатини келтириб чиқармайди.

Маъмурий жазога тортилган киши шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.