100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами тақдимоти бўлиб ўтди

A A A
100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 15 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммитида ташкилотга аъзо давлатлар адабиётининг энг сара намуналаридан иборат “Туркий адабиёт дурдоналари” деб номланган 100 жилдлик китоблар туркумини ҳар бир мамлакатнинг она тилида нашр этиш ғоясини илгари сурган эдилар.

Ушбу эзгу ташаббус асосида ўзбек адабиёти ҳамда туркий тилда сўзлашувчи халқлар адабиётининг юксак намуналаридан халқимизни ҳар томонлама баҳраманд қилиш, улуғ ота-боболаримиз ва туркий тилда сўpлашувчи халқларнинг буюк алломалари, адибларининг бой адабий мероси, шунингдек, бугунги замонавий адабиётининг сара намуналарини бир мажмуада халқимизга етказиб бериш, ўзбек адабиёти ҳамда туркий тилда сўзлашувчи халқлар адабиёти намуналари билан янада яқиндан таништириш мақсадида туркий тилда сўзлашувчи давлатларнинг миллий адабиёти намуналаридан иборат 100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси нашр этилди.

Жорий йил 11 ноябрида Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур муҳташам тўплам ҳақида ҳам тўхталиб, жумладан, шундай дедилар: “Биз яқинда Ташкилотимизга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар адабиётининг сара намуналаридан иборат 100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари” тўпламини ўзбек тилида нашр қилдик. Ушбу бебаҳо маънавий хазинани барча аъзо ва кузатувчи давлатлар тилларида ҳам чоп этсак, қардош элларимизни, авваламбор, ёш авлодларимизни ўзаро яқинлаштириш учун мустаҳкам замин яратган бўлар эдик”.

Кеча, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институтида “Туркий адабиёт дурдоналари” мажмуасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда давлат идоралари ва ташкилотлари мутасаддилари, Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, таниқли шоир-ёзувчилар, таржимонлар, олимлар ва экспертлар, Миллий маданий марказлар раислари, ОАВ ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тақдимот маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов туркий халқлар ўртасида ягона тарих ва умумий қадриятлар тимсолига айланган адабий алоқалар, 100 жилдлик мажмуа нашр этилишининг Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги адабий дипломатияни шакллантиришдаги ижтимоий-сиёсий ва маънавий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ушбу мажмуани яратиш билан боғлиқ жараёнлар, бу борада олиб борилган илмий ва ижодий изланишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

“Туркий адабиёт дурдоналари” тўпламига умумтуркий адабиётнинг қадимги даврларда то ХХI асрнинг шу кунларига қадар яратилган сара намуналари, яъни Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, шунингдек, кузатувчи мамлакатлар – Туркманистон ва Венгрия давлатларининг атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари киритилди.

Ушбу адабий хазина туркий тилли давлатлар орасида илк бор рўёбга чиқарилган йирик адабий лойиҳа сифатида айниқса қадрлидир. Мажмуада барча туркий тилли халқлар адабиёти вакилларига кенг ўрин берилган. Хусусан, “Умумтуркий адабиёт намуналари” деб номланувчи дастлабки 5 жилддан Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит-турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” ва Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат ул-ҳақойиқ”, Аҳмад Яссавий ва Сулаймон Боқирғонийнинг “Ҳикматлар”и ҳамда Носируддин Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий” каби мумтоз асарлари ўрин олган.

28 жилдни ташкил этган “Ўзбек адабиёти намуналари” ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг “Сайланма ғазаллари” билан бошланиб, қорақалпоқ адабиёти намуналарини ҳам ўз ичига олади. Мажмуада турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз ва туркман ижодиётига ҳам кенг ўрин ажратилган. Жумладан, Жалолиддин Румий, Юнус Эмро, Нозим Ҳикмат, Низомий Ганжавий, Насимий, Фузулий, Самад Вурғун, Абай, Мухтор Авезов, Собит Муқонов, Чингиз Айтматов, Тўлаган Қосимбеков, Мар Бойжиев, Махтумқули, Мулланафас, Отажон Тоғон каби мумтоз ва замонавий адабиётнинг 100 дан ортиқ намояндлари қаламига мансуб ноёб мерос жамланган. Арон Ярош ва таниқли венгер адибларининг машҳур асарлари якунловчи жилд сифатида тақдим этилган.

“Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами жами 1010 нафар муаллифни қамраб олган.

Умуман, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан қисқа муддатда катта меҳнат, залворли ижодий иш амалга оширилди. Мажмуа учун материаллар тўплаш мақсадида қардош давлатларга бир неча бор ижодий сафарлар уюштирилди. 50 нафарга яқин адабиётшунос ва матншунос олимлар, адиблар, муҳаррир, рассомлар мажмуани нашрга тайёрлаш ва чоп этиш ишларига кенг жалб этилди.

Ғоят синчковлик ва катта масъулият талаб қиладиган бундай кенг қамровли ижодий жараёнда шу кунга қадар амалга оширилган таржималар орасидан энг саралари, таржима санъатининг мумтоз намуналари сифатида эътироф этилган етук асарлар танлаб олинди. Мазкур ижодий лойиҳада Ғафур Ғулом, Мирзакалон Исмоилий, Миртемир, Носир Фозилов, Пиримқул Қодиров сингари устоз адиблар билан бир қаторда, бадиий таржима соҳасининг бугунги авлоди – маҳоратли намояндаларининг ижодий ишларига ҳам алоҳида ўрин берилган. Ушбу 100 жилдлик тўпламни тайёрлашда 200 дан зиёд таржимон қатнашди.

“Туркий адабиёт дурдоналари” мажмуасининг нашр этилиши том маънода Янги Ўзбекистонда маънавий-маърифий соҳаларда кечаётган улкан ўзгаришларнинг ёрқин амалий ифодаси, қардош халқлар ва уларнинг сўз санъатига нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ҳам аҳамиятлидир.

Тақдимотда сўзга чиққан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар – Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги мамлакатлар – Туркманистон ва Венгрия давлатларининг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари ҳамда бир гуруҳ таниқли ижодкор-зиёлиларимиз ушбу адабий дурдонанинг нашр этилиши қардош халқлар ўртасидаги азалий дўстлик ва биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида қайд этдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида портлаш рўй берди (видео)

Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Путинга қарши чиқишга журъат қилган ягона амалдор

Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.

Путин Зеленскийнинг Купянскдаги стела фонида тушган фотосурати ҳақида фикр билдирди ва уни "актёр" деб атади

Журналист Павел Зарубин бир ҳафта аввал Украина президенти Володимир Зеленский Купянскдаги стела фонида олинган селфини эълон қилганини айтди ва Путиндан бунга изоҳ беришини сўради.

Маданият вазирининг уйида коррупция иши бўйича тинтув ўтказилди

Тергов 2025 йил 14 октябрда "фаол ва пассив коррупция, таъсирчан савдо, давлат маблағларини ўзлаштириш, одам савдоси ва ушбу жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш” моддаси бўйича очилган

Россия НАТОга ўз шартларини маълум қилди

Бу ҳақда Россия ТИВ Европа билан алоқалар департаменти директори Владислав Масленников маълум қилди.

Россия дарҳол ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр,

АҚШ сайловларига Россия томонидан ҳеч қандай аралашув бўлмаган, лекин Европа сиёсий элиталари бунга тўғридан-тўғри ва очиқчасига аралашди

Навоийда ота ва бола ис газидан вафот этди

Оила бекаси ва яна бир фарзанд заҳарланиш ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Осиёда инсон органлари қора бозори: буйрак ва кўз роговицияси қанчага сотилади?

Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.

Буюк Британия Ўзбекистоннинг 4 компанияси ва тадбиркор Рустам Мўминовга санкция жорий қилди

Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.

Британия ҳукумати киберҳужумга учради

Буюк Британия ҳукумати жорий йил октябрь ойида киберҳужум қурбони бўлган. Бу ҳақда мамлакат савдо вазири Крис Брайант маълум қилди.

АҚШда отишма уюштириб, ўзбекистонлик талабани ўлдиришда гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди

Гумонланувчининг жасади Салем шаҳрида, Бостон марказидан тахминан 30 километр шимолда жойлашган омборхонада топилган.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.