10 нафар россиялик тадбиркорлар Италиядаги активларини музлатишга қарши чиқишга уринмоқда

10 нафар россиялик тадбиркорлар Италиядаги активларини музлатишга қарши чиқишга уринмоқда


Улар Лацио минтақавий судига апелляция беришди. Асосан, тадбиркорлар музлатилган активларнинг уларга алоқадорлиги исботланмаганини даъво қилмоқдалар.

Умуман олганда, Италияда Европа Иттифоқи санкциялари остида 28 нафар Россия фуқаросининг жами 2,7 миллиард евролик турли активлари блокланган, деб ёзади Corriere della sera газетаси.

Газета манбаларига кўра, суд Британиянинг Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган Asmare компаниясининг Lady M яхтаси мусодара қилингани ҳақидаги аризасини аллақачон рад этган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари кема аслида "Северсталь" директорлар кенгаши раҳбари Алексей Мордашовга тегишли деган хулосага келишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!