Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида киберфирибгарликда айбланаётган Умид Зоҳиржонов Ўзбекистонга депортация қилинди.
Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона деб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган Зоҳиржонов Умид Дилшод ўғли бир қатор онлайн фирибгарлик жиноятларини содир этиб, 10 дан ортиқ фуқаронинг маблағини ўзлаштирган. У халқаро қидирувда бўлган.
Ушбу шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари сўралади, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, жумладан, Туркияда яширинган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил давом эттирилиши ва «жиноят учун жавобгарлик» тамойили қатъий таъминланади.
Шунингдек, сўнгги вақтларда турли фирибгарлик ҳолатлари бўйича Истанбулдаги Бош консулхонага келиб тушаётган мурожаатлар кўпайгани қайд этилди. Фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликка чақирилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.