10-14 май кунлари Тошкент вилоятида автомобил йўлларининг маълум бир қисмлари ёпилади

10-14 май кунлари Тошкент вилоятида автомобил йўлларининг маълум бир қисмлари ёпилади

Велоспортнинг шоссе тури бўйича «Оқтош-Чорбоғ Mountain» халқаро мусобақаси ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 10-11-13-14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўллари вақтинчалик ёпилади.

Хусусан:

10 май куни Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4П10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-70-километри (Чорбоғ сув омбори кўприги) оралиғида;

11 май куни Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4П12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 54-километридан (Ғазалкент шаҳрига кириш) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл;

4П6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 52-километридан (Ғазалкент футбол ўйингоҳи) 56-километр (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) оралиқлари, шунингдек, 4П10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва «Эски бочка» оралиқлари);

13 май Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4П12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 34-километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километрига (Ғазалкент шаҳрига кириш) қадар;

14 май Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4П12 «Бектемир-Чорбоғ қўрғони» автомобиль йўлининг 17-километридан (Янги Ўзбекистон боғи атрофи) 75-километригача («Бочка» овқатланиш жойлари) бўлган йўл;

4П6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 56-километридан (Главасой қишлоғига чиқиш жойи) 72-километригача (Амирсой) бўлган йўл оралиқлари, 4П10 «Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли» автомобиль йўлининг 80-82-километр оралиқлари (Чорбоғ сув омбори кўприги ва «Эски бочка» оралиқлари)да транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!