1-синфга қабул вақти эълон қилинди
![1-синфга қабул вақти эълон қилинди 1-синфга қабул вақти эълон қилинди](/photos/news/nrzCrJHIDEEi0bk.jpeg)
2024-2025 ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади.
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-БОСҚИЧ: 20 июндан 31 июлгача микро-ҳудуд доирасида,
2-БОСҚИЧ: 1 августдан 15 августгача микро-ҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
Эслатиб ўтамиз, «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.