1 август кунидан бошлаб Тошкент автобус йўналишларида ўзгариш, қисқартмалар ва 2та янги йўналиш очилади

1 август кунидан бошлаб Тошкент автобус йўналишларида ўзгариш, қисқартмалар ва 2та янги йўналиш очилади

Ҳаракат йўналиши қисқартирилиши режалаштирилган 56, 82, 103-сонли автобус йўналишлари бўйича қўшимча ўрганишларни ўтказиш зарурияти юзага келаётганлиги сабабли, ушбу йўналишлар ҳаракати вақтинчалик ўзгартиришсиз қолдирилади.

Бундан ташқари, ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича 2021 йил 1 август кунидан бошлаб, 41, 32, 59-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига ҳам қисман ўзгартиришлар киритилади. Жумладан:

32-сонли “Сергели 6-а даҳаси– Гулобод кўчаси” автобус йўналишининг “Эркин мавзеси”га ҳаракатланиши қисқартирилади ва ушбу йўналишнинг “Сергели 6-а мавзеси”дан ҳаракатланиши “Янги Чоштепа” мавзеси орқали ташкил этилади.

41-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Янги Чоштепа мавзеси” автобус йўналишининг “Янги Чоштепа” мавзесидан “Чилонзор буюм бозори”гача бўлган оралиқдаги ҳаракати қисқартирилади. Эндиликда 41-сонли йўналиш “Чилонзор 25-даҳаси – Чилонзор буюм бозори” оралиғида 5 та жадвал асосида ҳаракатланади. Маълумот учун, “Янги Чоштепа” мавзеси аҳолиси учун йўловчи транспорти хизматларидан фойдаланишдаги узилишларни олдини олиш мақсадида, 1 август кунидан ушбу мавзега 32 ва 86-сонли автобус йўналишлари ҳаракати йўлга қўйилади.

59-сонли “Сергели 12-даҳаси – Карвон бозори” автобус йўналишининг сўнгги бекати “Сергели 12-даҳаси” бекатидан “Дўстлик 2-мавзеси” автошоҳбекатига ўзгартирилади. Эндиликда 59-сонли йўналиш “Дўстлик 2-мавзеси – Карвон бозори” оралиғида ҳаракатланади.

Йўналишларни мувофиқлаштириш ишлари натижалари бўйича 2021 йил 1 августдан бошлаб, 5 та автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади, 4 та автобус йўналишларининг ҳаракатига ўзгартириш киритилади, 1 та янги автобус йўналиши ташкил этилади. Булар ҳақида батафсил қуйидаги расмлар орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.


Йўналишларни мувофиқлаштириш ишлари натижалари бўйича 2021 йил 1 августдан бошлаб, 50, 86, 100, 124, 41-сонли автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади.


Йўналишларни мувофиқлаштириш ишлари натижалари бўйича 2021 йил 1 августдан бошлаб, 63, 105, 59, 32-сонли автобус йўналишларнинг ҳаракатига ўзгартириш киритилади.


Йўналишларни мувофиқлаштириш ишлари натижалари бўйича 2021 йил 1 августдан бошлаб, 7-сонли янги автобус йўналиши ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!