Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалиловага ҳавас қилиб “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан” дея куйламаган ўзбек қизи бўлмаса керак. Асли фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган актрисани 1955 йилда машҳур опера қўшиқчиси Ҳалима Носирова катта саҳнага олиб чиққан. Унинг қўшиқ ва рақсларидан илҳомланган шоир Туроб Тўла “Мафтун бўлдим” шеърини ёзиб, бир тадбирда актрисанинг қўлига тутган.
1958 йили “Мафтунингман” фильмидаги бош роль учун режиссёр Йўлдош Аъзамов бўйи баланд қизни кўзлагани боис дастлаб Клара Жалилованинг фақат овозини ёзиб олмоқчи бўлган. Аммо фильмдаги қўшиқларнинг куйини басталаган Мутал Бурҳонов ва шоир Туроб Тўла режиссёрни шу номзодда тўхташга кўндиришган.
Буни қарангки, актриса қадди-қомати экранда чиройли кўриниши учун махсус кийимлар тиктирилган, оёқлари остига эса қалингина тахтачалар қўйилган экан. Иссиқ кунларда қалин кийимларда қийналса ҳам образ режиссёр истаганидек чиқиши учун Клара Жалилова барча машаққатга чидаган.
Шундай қилиб, “Мафтунингман” фильми телеэкранларда етти ой тўхтовсиз намойиш этилган.
Ҳаётда ҳам кўпчилик томошабинларни ўзига мафтун қилган, санъатга чанқоқ бу актрисани “Иккинчи Тамарахоним” деб аташган. Актриса ўз образлари орқали яна узоқ йиллар томошабинларни ўзига мафтун этса ажабмас!
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.