Угом-Чотқол миллий табиат боғида ноёб қор қоплони пайдо бўлди

Угом-Чотқол миллий табиат боғида ноёб қор қоплони пайдо бўлди

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғидаги ўрганишлар чоғида йўқолиб кетиш хавфи остида турган қор қоплони ҳамда оқ тирноқли Тянь-Шань қўнғир айиғи фотоқопқонда қайд этилган.

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг кичик илмий ходими Акбар Рустамовнинг  маълум қилишича, жорий йилнинг 2 июль куни миллий боғ ҳудудига ўрнатилган фотоқопқонга Ўзбекистон ва жаҳон «Қизил китоб»ига киритилган қор қоплони икки бор тушиб қолган, дейди “ekolog.uz”.

Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (ТМХИ) қизил рўйхатига киритилган Илвирс (қор қоплони) — Ғарбий Тянь-Шань, Ғарбий Помир-Олой тизмаларида, Ўзбекистондан ташқарида Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ғарбий Сибирь жануби, Мўғулистон, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Непал, Бутанда тарқалган.

У тоғларнинг ўрта ва юқори (денгиз сатҳидан 2500–4500 м баландликда) қисмида яшайди. Ҳавза айирғичлари ҳамда қояли тош-сочма қияликларни афзал кўради.

Уларнинг сони доимо кам бўлган. Сўнгги ўн йилликлар давомида сони узлуксиз камаймоқда. 1980–1990 йилларда Ҳисор қўриқхонасида 5-11, 1970-1980 йилларда Чотқол қўриқхонасида 1-3 таси ҳисобга олинган. Ҳозирда жами, тахминан 30-50 тани ташкил этади.

Баланд тоғ яйловларининг ўзлаштирилиши, озуқа манбаларининг камайиши, озуқа манбаларининг камайиши, браконьерлик қор қоплонининг камайишига сабаб бўлмоқда. У ҳозир дунёнинг ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Уни овлаш тақиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!