Гуноҳларингиз кечирилишини хоҳлайсизми?

Гуноҳларингиз кечирилишини хоҳлайсизми?

Аллоҳ таоло тақводор инсонлар ҳақида шундай марҳамат қилади: “Улар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам хайр-садақа қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) афв этадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар.” ( Оли Имрон сураси 134-оят). Яъни тақводор инсонлар – булар ҳар қандай ҳолатда ҳам тўқликда ҳам, тангликда ҳам, қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, соғликларида ҳам, касал бўлганларида ҳам ўз молларидан фақирларга садақа ва қариндошларга эса силаи раҳм қиладиганлардир. Улар  ўзлари кучли бўлсалар ҳам бировга озор бермаслик учун ғазабларини ютадиганлардир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Пахлавонлик тош кўтаришда эмас, балки кучлилик инсоннинг ғазаби келганида ўзини тия олишидадир”- дедилар”. (Имом Аҳмад ривояти)  Хориса ибн Қудома ас-Саъдий айтади: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир иш қилишни маслаҳат беринг!”- деб сўрадим. Шунда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғазаб қилма!”- дедилар. (Имом Аҳмад ривояти) 

Ғазабнинг давоси ҳақида Утя бин Саъд ас-Саъдий розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ғазабланиш шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов сув билан ўчади. Кимнинг ғазаби келса, у таҳорат олсин!”- дедилар”. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.) 

Тақводор инсонлар одамларнинг хато ва камчиликларини афв этадилар ҳамда уларга қилинган озорларини ўзларига қайтаришга имконлари бўлса ҳам, уларга илтифот қиладилар. Бу эса инсондаги ақл ва фикрнинг мулоҳазакорлиги, кучли ирода ва қувватга эгалигини намоён қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида Нидо қилувчи: “Инсонларнинг хато ва камчиликларини афв этганлар қаерда? Роббингизнинг олдига шошилинглар, ажр (мукофот)ларингизни олинглар. Ҳар бир кечиримли олийжаноб мусулмоннинг жаннатга кириши ҳақдир”-деб айтади”- дедилар”.  (Табароний ва Ҳоким ривояти.) 

 (Ҳар қандай) ёмонликнинг жазоси худди ўзига ўхшаш ёмонликдир. Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳ зиммасидадир”. ( Шўро сураси 40-оят). Адолат нуқтаи назаридан қараганда, ҳар қандай ўлчовда ўлчанмасин ёмонликнинг жазоси ана ўшандай ёмонлик, яхшиликнинг мукофоти худди шундай яхшилик бўлади. Агар шундай қилинса, уни ҳеч ким маломат қилмайди. Лекин агар ким ёмонлик ила зулм қилган кимсани афв этса, орадаги гиналарни унутиб, унга чиройли муомала қилса, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасида бўлиб, Аллоҳ таоло унга улуғ ажр беради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бандасига унинг афви сабабли унга иззат-икромни кўпайтиради.”- дедилар.” (Имом Аҳмад, Муслим ва Термизий ривояти“Албатта, кимки (азиятларга) сабр қилса ва (Аллоҳ учун) кечириб юборса, албатта, бу пухта ишлардандир.” ( Шўро сураси 43-оят). 

 (Эй, Муҳаммад!) Иймон келтирган кишиларга айтинг, улар Аллоҳ кунлари(қиёмат)дан умид қилмайдиган кимсаларни кечириб юбораверсинлар! Шунда (У сабрли) кишиларни қилган ишлари (кечиришлари) сабабли мукофотлагай!” ( Жосия сураси 14-оят). Яъни эй Аллоҳнинг набийси Аллоҳ ва унинг расулини тасдиқлаганларга айтинг: “Улар Аллоҳнинг турли азоблари қоим бўладиган кундан қўрқмайдиган мушрикларнинг азиятларини афв этсин, кечирсин ва уларга сабр қилсинлар!” Шунда Аллоҳ таоло у мўминларни бу дунёда азиятларга сабр қилиб, ғазабларини ичларига ютиб, ёмонликлардан ўзларини сақлаб ва яхши амаллар қилганликлари сабабли мукофотлагай. Ва албатта, “Кимки яхшилик қилса, бас, ўзи учундир. Кимки ёмонлик қилса, бас, ўз зараригадир. Сўнгра Роббингиз ҳузурига қайтарилурсиз.” ( Жосия сураси 15-оят). 

Демак, юқоридаги оят ва ҳадислардан маълум бўладики, кечиримли бўлиш, ғазаби келганда ўзини тия олиш ва бошқаларнинг азиятларига сабр қилиш улкан ажр-у савобларга сабаб бўлади. Ҳаётимиз давомида бошқа инсонларга ғазаб қилмасдан, уларни камчиликларини кечириб, улар билан аҳил-иноқ яшар эканмиз ана ўша ҳадисда келтирилгандек ҳақиқий “паҳлавонлик” ҳисобланади. Инсонларга нисбатан кечиримли бўлсак, шояд Аллоҳ таоло бизнинг ҳам гуноҳларимизни кечиб юборса. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳаётимиз давомида Ўзининг динида бардавом бўлишимизни насиб этсин! Омийн! 

Жалолиддин Ҳамроқулов


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

"Uzbekistan Airways" йўловчиларни огоҳлантирди

2024 йил 1 октябрь куни HY304 Тел-Авив - Самарқанд - Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди

Украинага «Барча бомбаларнинг отаси» ташланди

Россия Украинада «йирик ядровий бўлмаган бомба» ташлаб, шаҳар биноларини йўқ қилган лаҳза кўрсатилди.

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Нобель қўмитасининг қароридан Исроил шок ҳолатига тушиб қолди

Нобель қўмитаси 3 октябрь, пайшанба куни 2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Россия элчиси қўрқиб кетди

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов журналистларга Россиянинг АҚШдаги дипломатларига «жисмоний зўравонлик билан таҳдид қилинмоқда», деди.

Мени Фаластин масаласи ташвишга солаётгани йўқ, лекин менинг халқим хавотирда

Ворис АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Фаластин масаласи ва Ғазодаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бугун қизиқарли баёнот берди

Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил Эроннинг Форс кўрфазидаги нефть инфратузилмасига зарба бериш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Украинада 3000 қозоқ ҳалок бўлди

Украина урушида 3000 га яқин этник қозоқ ҳалок бўлди, улар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилганлар ҳам, сафарбар қилинганлар ҳам, деб хабар бермоқда «Orda» ушбу маълумотларни тўплаётган кўнгиллиларга таяниб.

Майк Тайсон дуч келишни истамайдиган ягона жангчини айтди: «Унга нисбатан ҳеч кимда имконият йўқ»

Айтиш жоизки, Майк Тайсон оғир вазндаги карераси давомида ҳеч қачон ҳеч кимдан қўрқмаган.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

"Салимбойвачча" интерпол томонидан халқаро қидирувга берилди

Разведка хизматларининг хабар қилишича, Кўлбоевнинг уюшган жиноий гуруҳи криминал авторитет Салим Абдувалиевнинг "Биродарлар доираси" халқаро жиноий гуруҳи таркибига киради.

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Нетаньяху: "Исроил сиз билан ҳам, сизсиз ҳам ғалаба қозона олади"

Исроил бош вазири Франция президентига жавоб қайтарди.

Яқин кунларда Исроил ўз халқидан яширган нарса ошкор бўлади

30 сентябрь куни Исроилнинг Ливан жанубига қуруқликдан ҳужуми бошланганидан бери камида 25 нафар исроиллик аскар ва зобит ҳалок бўлди.

"Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху олов билан ўйнаяпти"

Унинг айтишича, «Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху олов билан ўйнаяпти» ва бу борада Эрон ҳарбийлари бир қатор машғулотлар ўтказди.

NYT: Трамп 2017 йилда Путиндан Украина ҳақида сўраган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан 2017 йилда Гамбургда бўлиб ўтган учрашувда ундан Украинага ҳарбий ёрдам ҳақида қандай фикрда эканлигини сўради.

Россия қўшинлари Украина ҳудудини бир кун ичида 5 минг мартадан кўпроқ ўққа тутди - Бош штаб

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, шанба куни руслар Украина бўлинмалари ва аҳоли пунктлари позицияларига 82 та ҳаво ҳужумини амалга оширган, хусусан, 130 та бошқариладиган бомба ташлаган.

Исроил фуқаролигидан қатъи назар, террорчилар оилаларини депортация қилмоқчи

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Италия кўчаларида Путинни табриклаган варақалар тасвири пайдо бўлди

Италиянинг Генуя шаҳри кўчаларида 7-октабр куни ўзининг туғилган кунини нишонлайдиган Россия президенти Владимир Путинга табриклар ёзилган юзлаб варақалар пайдо бўлди . Фотосуратлар варақалар билан РИА Новости томонидан чоп этилди .

Германияда Фаластин ва Исроил тарафдорлари норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Берлинда Хамаснинг Исроилга ҳужуми йиллиги арафасида иккинчи кундирки , Фаластин ва Исроил тарафдорлари бўлган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда . Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда .

Исроил Мудофаа вазирлиги Эронни огоҳлантирди

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Исроил жанубида бир вақтнинг ўзида иккита теракт содир бўлди

Бу ҳақда База Телеграм канали хабар берди .

АҚШ Ҳамас ҳақида муҳим маълумотларни ололмайди

Бу ҳақда Американинг Политиcо газетаси манбаларга таяниб хабар берди ТАСС.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йил октабр ойидан бери қарийб 41,9 минг киши ҳалок бўлганини маълум қилди

2023 йил октабр ойида анклавда операция бошланганидан бери Исроил ҳарбий ҳаракатлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41,9 мингга яқинлашмоқда.

БМТ Ғазодаги вайроналарни тозалаш харажатларини 1,2 миллиард долларга баҳоламоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастурининг Ғазодаги ваколатхонаси раҳбари Алессандро Мракичнинг ҳисоб-китобларига кўра, анклавдан барча вайроналарни олиб ташлаш тахминан 1,2 миллиард долларга тушади.

Ливанда ўқув йили бошланиши кечиктирилди

Ливан мактабларида ўқув йилининг бошланиши Исроилнинг мамлакатга ҳужумлари давом этаётгани сабабли 4 ноябрга қолдирилди.

Қозоғистонда референдум: Тўқаевдан муҳим баёнот, овоз бергани келган 100 ёшли отахон (фото)

6 октябрь куни Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича референдум бўлиб ўтди.

“Милтон” довули яқинлашмоқда: Флориданинг 35 та округида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

CNN телеканали сентябрь ойида АҚШ жануби-шарқида содир бўлган “Хелен” довули қурбонлари сони камида 227 кишига етганини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда Lacetti уриб юборган велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Lacetti машинаси Кегейли туманида яшовчи 32 ёшли велосипед ҳайдовчисини йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида уриб юборган.

"Majic city" боғи кириш дарвозаси олдида ёнғин чиқди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:49 да ўчирилган.

Европадаги контрабандачилардан 30 миллион евролик шиша илонбалиқлар мусодара қилинди

Сўнгги ойларда Жанубий Эвропада полиция «Лейк» операцияси доирасида 5 тонна шиша илон балиқларини мусодара қилди ва контрабандачиларни тахминан 30 миллион евродан маҳрум қилди, деб ёзади Билд.

Исроил Ливандаги Ҳизбуллоҳ қароргоҳига зарба берди

Аниқлик киритилишича, бу ҳужум бир кечада амалга оширилган бир қатор ҳужумлар ортидан содир бўлган, улар давомида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Бейрут ҳудудидаги ўқ-дорилар омборлари, штаб-квартиралари ва террорчилар инфратузилмаси объектларига зарба беришган.

Лондонда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун кенг кўламли митинг бўлиб ўтди

Минглаб одамлар Лондон марказида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойиш ўтказди . Бу ҳақда ИТВ хабар бермоқда .

Журналист АҚШ расмийларини Украинага эмас, ўз ватандошларига ёрдам беришга чақирди

Бу ҳақда америкалик журналист Жексон Хинкл Х ижтимоий тармоғида айтиб ўтди.

Берлинда Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишда 10 киши ҳибсга олинди

Бу ҳақда Берлинер Зеитунг нашри хабар бермоқда .

Римда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун катта митинг бўлиб ўтди

Рим марказидаги Пиазза Порта Сан Паоло майдонида уч мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ноқонуний митинг ўтказиш учун йиғилди . Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Ливандаги учта касалхона Исроилнинг бомбардимонлари туфайли ёпилишга мажбур бўлди

Жума куни Ливан жанубидаги учта касалхона Исроилнинг иккита портлаши натижасида ёпилишга мажбур бўлди, иккинчиси эса таъминот тугайди, бу ҳудуддан бир қатор шифокорларни қувиб чиқарди ва Ливан соғлиқни сақлаш сектори аҳволи билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқарди.