Тошкент вилояти Зангиота туманила 23-26 сентябрь кунлари ўз уйида турмуш ўртоғи томонидан занжирлаб қўйилган аёл воқеаси давом этмоқда. Аввалроқ оила бошлиғи турмуш ўртоғини занжирлаб қўйгани сабабини тушунтирган видео тақдим этилган эди.
Турмуш ўртоғи томонидан 10 йил давомида мунтазам калтакланиб, босим остида яшаётганини айтган аёл воқеалар тўғрисида ўз ҳақиқатларини ошкор қилишни лозим топган. Аёлнинг айтишича, у енгил табиатли аёл эмас ва бу воқеаларни оммага маълум қилишга уни зарурат мажбур қилган. Уч нафар фарзандини тарбиялаётган аёл эри томонидан 10 йил давомида калтакланиб, ҳақоратланиб келаётганини айтади. Шу пайтгача ажрашмаётганига сабаб қилиб турмуш ўртоғининг унга таҳдид қилиб келишини кўрсатган. Батафсиз воқеа тафсилотларини қуйидаги видеода кўришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.