Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен сешанба, 9 июн куни Россия урушига қарши санкцияларнинг 21-пакетини тақдим этди, дея хабар беради DW'нинг Брюсселдаги мухбири Ксения Полская.
Хусусан, Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб киришида қатнашган барча шахсларнинг ҳудудга киришини тақиқлайди. "Европа Украинага бостириб киришда иштирок этганларнинг барчаси учун ёпиқлигича қолмоқда", — деди Ляйен.
Шунингдек, Россия "соя флоти"нинг яна 30 та кемасини санкциялар рўйхатига қўшиш режалаштирилган — бунгача чекловлар остига тушган 632 та кемага қўшимча сифатида. Европа Иттифоқи илк бор "соя флоти"га ёрдам берадиган, масалан, ёқилғи қуйиш хизматларини кўрсатадиган кемаларга қарши ҳам чоралар кўриш ниятида. Россия нефти савдоси ва уни қайта ишлаш билан боғлиқ инфратузилма объектлари ҳам чекловлар остига тушиши мумкин.
Молия соҳасида Брюссел операцияларни тақиқлашни яна 30 та Россия банкига, шунингдек, санкцияларни айланиб ўтишга ёрдам бераётган учинчи давлатлардаги 20 та банк, криптокомпания ва нефт трейдерларига нисбатан кенгайтиришни таклиф қиляпти.
Бундан ташқари, пакет Москва ҳарбий-саноат мажмуаси томонидан қўлланиладиган товарлар ва технологиялар, жумладан, дронлар учун бутловчи қисмлар экспортига янги чекловларни назарда тутади. Шунингдек, Россиядан қиймати қарийб 60 миллион евролик бир қатор товарлар импортига янги тақиқлар таклиф қилинмоқда.
Санкциялар илк бор балиқчилик секторига ҳам дахл қилиши мумкин: Еврокомиссия бир қатор балиқ маҳсулотлари импортини чеклашни ва уларнинг айримлари импортини бутунлай тақиқлашни кўриб чиқяпти.
Эндиликда ушбу пакет ЕИга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланиши керак.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.
Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Владимир Зеленский маълум қилишича, у бир ой давомида бир қатор расмий мактублар йўллаган — жумладан Оқ уй, АҚШ Конгресси, Европа Иттифоқи ва Владимир Путинга.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.
Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.
Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатида келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) таҳлилчилари томонидан тайёрланган моделларга кўра, Марказий Африкадаги Эбола эпидемияси 2014 йилдаги рекорд даражадаги эпидемия кўламига етиши ёки ҳатто ундан ошиб кетиши мумкин.