Пойтахт иқтисодиётида қўшимча ўсиш нуқталари белгиланди

Пойтахт иқтисодиётида қўшимча ўсиш нуқталари белгиланди



Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри иқтисодиётида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, мавжуд захираларни тўлиқ ишга солиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай шароитлар яратиш юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда бугунги кунда жаҳондаги вазият, ташқи бозорлардаги ўзгаришлар экспорт занжирлари ва маҳсулот етказиб бериш муддатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди. Бундай шароитда қўшимча захираларни аниқлаб, уларни тезкор ишга солиш устувор вазифа экани кўрсатиб ўтилди.

Пойтахт миллий иқтисодиётда алоҳида ўрин тутиши қайд этилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳри ялпи ички маҳсулотнинг 21 фоизини таъминламоқда. Жорий йил “Пойтахтда жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши йили” деб эълон қилиниб, шаҳар иқтисодиётини 12 фоизга ошириш, 3,6 миллиард долларлик экспортни таъминлаш, 9 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва 616 минг аҳоли бандлигини таъминлаш каби катта марралар белгиланган.

Шу муносабат билан шаҳар ҳокимлиги, унинг 12 нафар ўринбосари ва 12 та туман ҳокими проактив иш ташкил қилиб, саноат, экспорт, инвестиция ва туризм соҳаларидаги эҳтимолий пасайишларнинг олдини олиши зарурлиги таъкидланди. Президентимиз бунинг учун пойтахтда меҳнат ресурслари ҳам, молиявий имкониятлар ҳам етарли эканини таъкидлади.

Йиғилишда жорий йил янгича ёндашув асосида шаҳарнинг 12 та тумани аниқ бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилиши қайд этилди.

Жумладан, Бектемир тумани кимё саноати ва улгуржи савдога, Мирзо Улуғбек тумани кабель саноати, илм-фан, таълим ва ахборот технологияларига, Миробод тумани озиқ-овқат саноати, туризм ва умумий овқатланишга, Учтепа заргарлик, маиший хизмат ва чакана савдога, Чилонзор фармацевтика, савдо, хизмат кўрсатиш ва спортга, Шайхонтоҳур мебельсозлик ва гастротуризмга, Юнусобод қоғоз саноати ва туризмга, Яшнобод электротехника ҳамда транспорт-логистикага, Яккасарой енгил саноат ва молиявий хизматларга, Янгиҳаёт автомобильсозлик ва логистикага, Олмазор қурилиш материаллари саноати ва таълимга, Сергели эса металлургия, логистика ва автосервис соҳаларига йўналтирилади.

Тошкент шаҳрида ностандарт таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида охирги икки ҳафта давомида 23 мингдан зиёд тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилгани, 1 минг 300 дан ортиқ муаммо аниқлангани, шунингдек, тадбиркорлар томонидан 162 та янги таклиф ва ташаббус билдирилгани маълум қилинди. Бу таклиф ва муаммоларнинг бирортаси ҳам эътибордан четда қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, пойтахтда махсус инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини жорий қилиш орқали янги тажриба яратилиши белгиланди. Жумладан, бизнес учун рухсатнома ва лицензиялар бериш ваколатини тегишли вазирлик ва идоралардан уларнинг ҳудудий бўлинмаларига тушириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашнинг янги ёндашувларини жорий этиш, тадбиркорларнинг логистика билан боғлиқ муаммоларини тезкор ҳал қилиш тизимини йўлга қўйиш, айланма маблағ билан таъминлаш ва бизнесни кенгайтириш учун қулай шартларда янги молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилгани қайд этилди.

Тадбиркорлар кўтарган муаммо ва таклифларни тезкор ҳал қилиш учун алоҳида Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш таклиф қилинди. Унинг зиммасига туманларни драйвер соҳалар асосида ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий конюнктурани доимий мониторинг қилиш, ўсиш нуқталари ва фойдаланилмаётган захираларни аниқлаш, тизимли тўсиқларни бартараф этиш, ғоя ва ташаббусларни шакллантириш, уларни молиялаштириш ва ижросини назорат қилиш вазифалари юкланади.
Умуман, барча имкониятларни сафарбар қилиб, қўшимча 88 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, 4,9 миллиард долларлик экспортни таъминлаш ва 5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, буджетга 2,9 триллион сўм тушум таъминлаш, 65,5 мингта юқори даромадли ва доимий иш ўринлари ташкил этиш бўйича аниқланган янги захираларни ишга солиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳрига қўшимча 500 миллион доллар жалб қилиш мақсадида пойтахт евробондларини чиқариш таклиф қилинди.

Пойтахт тадбиркорларини Тошкент, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги йирик саноат корхоналари билан боғлаб, маҳаллийлаштириш ва кооперацияни кенгайтириш бўйича дастур тасдиқлаш топширилди.

Келгусида йирик халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда Тошкент шаҳри иқтисодиётини чуқур таҳлил қилиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Италия ОАВлари Макроннинг Жоржа Мелони билан учрашувдаги ҳаракатларини кескин танқид қилди

Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.

Эронга қарши урушда АҚШ қанча маблағ зарар кўрганини биласизми?

Бу ҳақда Iran War Cost Tracker нашри хабар бермоқда.

Ҳатто айиқлар ҳам АҚШ аскарларига ҳужум қилмоқда

Бу ҳақда Associated Press нашри хабар берди.

Вашингтон Теҳронга таклиф берди

АҚШ ва Эрон урушни якунлаш бўйича уч саҳифалик режани муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистондан экспорт қилинган 100 тоннадан ортиқ қулупнай манзилига етмасдан айниб қолди

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига кўра, бунга транспортда ташиш пайтида ҳарорат тартибига риоя қилинмагани сабаб бўлган.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.