Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Эроннинг Бушеҳр атом электр станцияси яқинидаги учинчи зарбадан кейин хавотир билдирди, деб хабар беради Xinhuа.
Бу сўнгги ўн кун ичида содир бўлган учинчи шундай ҳодиса. Агентлик бош директори Рафаэль Гросси реактор шикастланган тақдирда жиддий радиациявий авария юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
МАГАТЭ ижтимоий тармоқлардаги Х саҳифасида Эрондан ҳужум ҳақида ахборот олганини маълум қилди.
Эрон расмийларининг сўзларига кўра, ишлаётган реактор шикастланмаган, радиация оқишлари қайд этилмаган ва завод нормал ишламоқда.
МАГАТЭ раҳбари ядровий авария хавфининг олдини олиш учун максимал даражада эҳтиёткор бўлишга чақирди.
Аввалроқ, Эроннинг энг заиф ядровий иншоотларидан бири — Натанздаги ёқилғи бойитиш заводининг "кириш биноси" "шикастлангани" маълум бўлган эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.