Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшимча равишда жами майдони 100 гектардан кам бўлмаган ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш, халқаро стандартларга мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистонда умумий яшиллик даражасини 14,2 фоиздан 30 фоизгача ошириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудуд ҳажмини 9–10 м²гача кенгайтириш ҳамда PM2.5 ва PM10 каби зарарли заррачалар концентрациясини 20–25 фоизга камайтириш, иқлим шароити оғир ҳудудларда ҳаво ҳароратини ўртача 1,5–2°C гача пасайтириш асосий мақсад этиб белгиланди.

Шунингдек, дендрология боғлари мақомига кўра ботаника боғларига тенглаштирилади, ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш мақсадида ажратиладиган ер майдонлари истисно тариқасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича тўловлардан озод қилинади. Дендрология боғларига ҳам ботаника боғлари каби муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақоми берилади.

Бундан ташқари, ботаника ва дендрология боғлари Экология қўмитаси тасарруфида бўлади ҳамда умумдавлат аҳамиятига молик, “Green University” ва “яшил” техникумларнинг тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба, илмий ҳамда ўқув мақсадлар учун фойдаланиладиган объектлари ҳисобланади.

Диққат!

Ботаника ва дендрология боғлари ер участкаларини хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, уларнинг ҳудудларини қисқартириш қатъий тақиқланади. Боғларни лойиҳалаш, ташкил этиш ва уларни эксплуатация қилиш жараёнларида халқаро экологик стандартлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумэътироф этилган экологик меъёрлар ва миллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилинади.

Фармонга кўра, ботаника ва дендрология боғлари спортчи, санъаткор, тадбиркор ва бошқа ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан ташкил этилиши мумкин ҳамда уларда иштирок этган шахслар номи битиб қўйилади (тамғаланади), боғларни ташкил этишда молиявий ва амалий ёрдам кўрсатган шахсларга “меценат” мақоми берилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб ботаника ва дендрология боғларининг самарали фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидан мазкур боғларга “яшиллик элчиси” бириктирилади. “Яшиллик элчилари” боғлардаги яшил ҳудудларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиш, аниқланган камчилик ва муаммолар тўғрисида масъул давлат органига маълумот тақдим этиш, кўкаламзорлаштириш, парваришлаш ва экологик тадбирларда фаол иштирок этиш, экологик маданиятни ошириш бўйича ташаббусларни илгари суриш, эко боғларни асраш ва ривожлантириш бўйича маҳаллий ҳамда халқаро грантлар, ҳомийлик маблағлари ва ижтимоий шериклик лойиҳаларини жалб этишга кўмаклашиш каби вазифаларни бажаради.

Факт!

2028 йил 1 ноябрга қадар ботаника ва дендрология боғлари ҳудуди камида 100 гектаргача етказилади.

Бундан ташқари, Ўрмон агентлиги тизимидаги “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси “Яшил боғларни бошқариш ўрмон илмий-тадқиқот маркази” давлат муассасасига айлантирилади. Марказ таркибида дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати ташкил этилади. Марказ тасарруфидаги боғлар ва кўчатхоналар ташкил этиш учун бириктирилган ер участкалари дарахтзорлар сифатида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Фармонга асосан, “Яшил билет” тизими жорий қилинади. Бу тизим самолёт, поезд, метро ва такси йўналишларида маршрутнинг карбон изини (таъсирини) аниқлаш ва фойдаланувчиларга маршрутнинг табиатга таъсирини “яшил билет” сотиб олиш орқали компенсация қилиш имконини беради. Шунингдек, ишлаб чиқариладиган, сақланадиган, ички ва ташқи бозорда реализация қилинадиган маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва логистика жараёнларидаги карбон изи ҳисобланиб, харидорга маҳсулотнинг атроф-муҳитга таъсирини ихтиёрий равишда компенсация қилиш имконияти яратилади. “Яшил билет” олиш орқали табиатга зарар компенсациясидан тушган маблағлар фақат дарахт кўчатлари экиш ва уларни парваришлаш тадбирларига йўналтирилади.

Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган шахслар рағбатлантирилади. Жумладан, камида 100 та дарахт кўчатлари эккан шахсга ёки дарахт экиш учун “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 10 миллион сўм ҳадя қилган шахсга экофаол фуқаро мақоми берилади. Қолаверса, камида мингта дарахт кўчатлари экилишини ташкил қилган ёки “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 100 миллион сўм ҳадя қилган тадбиркорлик субъектларига “Эко-ҳамкор” мақоми берилади.

Бунда тадбиркорлик субъектлари ушбу мақомдан ўз фаолиятини реклама қилишда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Эллик мингдан кам бўлмаган дарахт кўчатлари экилишини таъминлаган ёки “Яшил хайрия жамғармаси” платформасига камида 5 миллиард сўм ҳадя қилган шахсларга “Меценат” унвони берилади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 5 та “яшил боғ” ва “яшил жамоат парки”ни ўз ҳисобидан барпо қилган шахсларни “Келажак бунёдкори” давлат мукофоти билан тақдирлаш кўзда тутилган.

Мазкур Фармон “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикада яшил майдонларни кенгайтириш, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида ботаника ва дендрология боғларини ташкил қилиш ҳамда мавжуд “яшил боғлар”ни самарали бошқариш тизимини жорий этиш орқали уларни сақлаш, зараркунандаларга қарши курашиш тизимини яратиш ҳамда маҳаллий иқлим шароитига мос кўчатларни илмий асосланган ҳолда етиштиришни ривожлантиришга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Эрон АҚШ ультиматумига жавоб қайтарди

Агар АҚШ Эрон электр станцияларига зарба берса, Эрон Ормуз бўғозини бутунлай ёпиб қўяди.

Пентагон Эронга ўз қўшинларини жойлаштириш сценарийсини тайёрламоқда

Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уольтц Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Эрондаги уруш қачон тугаши айтилди

Бу ҳақда Ynet нашри хабар берди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Сибирда қорамоллар оммавий сўйилмоқда

Новосибирск вилоятида ҳокимият пастереллёзга қарши кураш баҳонасида қорамолларни олиб қўйиш ишлари якунланаётганини маълум қилди.

Россия Чернигов вилоятидаги НАТО ўқув полигонига зарба берди

Бу ҳақида Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

Эрон ҳукумати Азмуннинг мол-мулкини мусодара қилишни бошлади

Эрон ҳукумати Яқин Шарқ урушида АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлагани учун Сердар Азмуннинг мулкини мусодара қилмоқда.

"Номаълум якунли, кенг кўламли кескинлашув"

Германия канцлери Трампни танқид қилиб, мулоқотни ОАВ орқали эмас, юзма-юз олиб боришга чақирди.

Эрон ТИВ: "АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумининг асл мақсади аниқ бўлиб бормоқда"

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

Эронда ёшлар сафарбарлиги ҳақида баҳсли хабарлар тарқалди

Бу маълумотни Al Arabiya келтирган.

Тошкентда тунда пойга уюштирган 2 ҳайдовчи қамалди

Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Lacetti русумли автомобилда 27 ёшли Рамиз Исломов ва Onix русумли автомобилда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.

Парижда Bank of America биноси олдида теракт содир этилишининг олди олинди

Жиноятчининг иқрор бўлишича, уни Snapchat платформаси орқали 600 евро эвазига ёллашган.

Украина терма жамоаси Испанияда ўғрилар ҳужумига учради

Ўйинчилар ва мураббийлар штаби қимматбаҳо соатлар, бир неча минг евролик ҳашаматли буюмлар ва нақд пул йўқолганини аниқлаган.

Хакан Фидан: Яқин Шарқдаги кескинлик кенгроқ урушга айланиши мумкин

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Стамбулда бўлиб ўтган Халқаро стратегик коммуникациялар (STRATCOM) саммитида сўзлаб, маълум қилди.

Кенияда ёмғир ва сел оқибатида ўлимлар сони 108 га етди

Бу ҳақда мамлакат Миллий полиция хизмати хабар берди.

Эрон билан можаронинг чўзилиши АҚШ ва Исроил учун жиддий йўқотишларга олиб келмоқда

Сüддеутсче Зеитунг нашрининг хабар беришича, Эрон билан можарони узайтириш АҚШ ва Исроил учун кутилмаган йўқотишларга ўхшайди.

Лукашенко иши МХСда аёл судьялар томонидан кўриб чиқилади

Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.

Доғистонда 100 йилдаги энг йирик тошқин: 320 мингдан ортиқ аҳоли чироқсиз қолди

Бу сўнгги 100 йил ичидаги энг йирик табиий офатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Греция соҳиллари яқинида 22 нафар муҳожир ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан қутқарув ва текширув ишлари давом этмоқда.

Маст ҳолда ЙТҲ содир этган «голф афсонаси» ҳибсга олинди

«Голф афсонаси», йирик мусобақаларнинг 15 карра ғолиби Тайгер Вудс АҚШнинг Флорида штатида машинаси билан аварияга учраганидан сўнг ҳибсга олинди, деб хабар берди Bloomberg.

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

АҚШ Адлия вазирлиги Мадуро ишини кенгайтиришни ўрганмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро иши бўйича айбланувчилар доирасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

АҚШ Эрон бўйича барча мақсадларга эришилмаганини тан олишга чақирилди

Foreign Affairsда эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ Эрон билан муносабатларда муросага келиши ва барча мақсадларига эриша олмаслигини тан олиши керак.

Эронда уруш бошланганидан бери юздан ортиқ “душман жосуси” ушланди — Tasnim

Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.

Трампнинг Эрон сиёсати танқид остида

The New York Times хабар беришича, Дональд Трампнинг Эронга оид сиёсати кутилган натижани бермаган.

Турк дунёси ноширлари Анқарада учрашади

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.

Прагадаги "Россия уйига" "Молотов коктейллари" билан ҳужум қилинди

Марказ раҳбари Игор Гиренконинг сўзларига кўра, кутубхона биносига улоқтирилган олтита "Молотов коктейлидан" учтаси портламай қолган.

Тошкентда 4 кишини уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.

Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Аббас Арагчи: АҚШ сўзлари ва ҳаракатлари қарама-қарши

Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.