Ўзбекистонда дори саноати ва маҳаллийлаштириш имкониятлари
Ўтган йили республикамизда 13 мингдан ортиқ дорихоналар орқали 24 триллион сўмлик дори-дармонлар сотилган. Шунингдек, давлат харидлари орқали ҳар йили қўшимча 5 триллион сўмлик фармацевтика маҳсулотлари олинади.
Бироқ ҳудудлардаги масъуллар қайси дорига қанча талаб борлиги, унинг қанчаси импорт қилиниши ва зарур дориларни маҳаллийлаштириш имкониятлари бўйича муфассал ҳисоб-китоб қила олмагани танқид қилинди. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи ва импортчилар билан учрашиб, масалани ўрганишга эътибор қаратилмаган.
Ҳозирги кунда мамлакатда 58 та фармацевтика корхонаси 2,5 минг турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқармоқда.
Ибупрофен, парацетамол, диклофенак каби оғриқ қолдирувчи дори-дармонлардан тортиб, қонни кўпайтирувчи кали, кальций, темир, цинк, магний, йод, витамин B, C ва D каби оддий биологик моддаларни ҳам 20 дан ортиқ маҳаллий фармацевтика корхоналари стандарт ва сифат талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ишлаб чиқариш имконига эга.
Бу эса мамлакат дори саноатини ривожлантириш ва импортдан келаётган юкни камайтириш учун катта имкониятлар очади.
