АҚШ президенти Дональд Трамп апрель ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Америка етакчиси бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
"Виктор Орбан ажойиб натижаларга эришиш борасида исботланган тажрибага эга чинакам кучли ва таъсирчан етакчи. У ўзининг буюк мамлакати ва халқи учун тинимсиз курашади ва уларни севади, худди мен Америка Қўшма Штатларини севганим каби. Виктор Венгрияни ҳимоя қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, савдони ривожлантириш, ноқонуний иммиграцияга қарши курашиш ва қонун ва тартибни таъминлаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда", деб ёзган Трамп.
У шунингдек, Венгрия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар "ҳамкорликнинг янги чўққиларига ва таъсирчан муваффақиятларга эришди, бунинг катта қисми Орбан туфайлидир" деб таъкидлади.
"Мен 2022 йилги сайловларда Викторни фахр билан қўллаб-қувватладим ва буни яна бир бор амалга оширишдан фахрланаман. Виктор Орбан ҳақиқий дўст, курашчи ва ғолиб ва мен унинг Венгрия Бош вазири этиб қайта сайланишини тўлиқ ва аниқ қўллаб-қувватлайман - у ҳеч қачон буюк Венгрия халқини тушкунликка туширмайди", деб қўшимча қилди Трамп.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ҳозирда ўз ватанида «Атлетик» Бильбао шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт Саудия Арабистони чемпионатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.