Париж тарихда биринчи марта ядровий қуролларни тийиш бўйича Берлин билан ҳамкорлик қилиш ниятида.
Франция президенти Эммануэль Макрон буни Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаш чоғи таъкидлаб ўтди.
Франция раҳбарининг сўзларига кўра, "ядровий қуролларни тийиш ролини қайта белгилаш жуда муҳим". "Ва шунинг учун биз ҳозирда Германия канцлери Фридрих Мерц ва бир қатор Европа раҳбарлари билан стратегик мулоқот ўрнатмоқдамиз, конституция билан кафолатланган ва тартибга солинган миллий доктринамизни аниқ ҳамкорлик, қўшма машқлар ва умумий хавфсизлик манфаатлари билан қандай боғлашимиз мумкинлигини тушуниш учун", деди Макрон.
У "Франция буни тарихда биринчи марта Германия билан амалга ошираётганини" таъкидлади. "Бу мулоқотнинг ўзи муҳим, аммо ундан ҳам муҳими шундаки, у бизга ядровий қуролларни тийишни мудофаа ва хавфсизликка яхлит ёндашувга интеграция қилиш имконини беради", деди Макрон.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;