Қирғизистонда тегишли органлар мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни таклиф қилган бир гуруҳ шахсларнинг ҳаракатларининг кўламини аниқлаш учун тергов чораларини кўрмоқда.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров бу ҳақда ”Хабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Тергов сиз айтаётган ташаббуснинг кўламини ва унда қанча одам иштирок этганини аниқлайди. Иштирокчилар сони ҳозирда эълон қилинганидан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, аммо тергов натижалари эълон қилингандан сўнг мен аниқ жавоб бера оламан”, деб таъкидлади у.
9 февраль куни Қирғизистондаги таниқли сиёсий ва жамоат арбоблари гуруҳи муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишни таклиф қилувчи петицияни эълон қилишди. Петицияга 75 киши, жумладан, икки собиқ бош вазир, бир нечта собиқ парламент аъзолари ва собиқ вазирлар имзо чекишган. Муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказишга чақирувчи петицияни имзолаганлардан уч нафари кейинчалик ҳибсга олинган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.