Президент ўзи ва фарзандлари отишмалардан қочишга ва йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлганини таъкидлади.
Колумбия президенти Густаво Петро бир кун олдин вертолётда Кордова департаментига учаётганида унга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди, деб хабар беради El Tiempo.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у 9 феврал куни кечқурун вертолётга ўқ узилишидан қўрқиб, Кордовага қўна олмади.
"Тан олишим керакки, ўша пайтда суиқасд уюштирилганидан қочиб юрган эдим, шунинг учун кеча етиб бора олмадим. Қўнишим керак бўлган жойга қўна олмадим. Улар ҳатто қўниш чироқларини ҳам ёқмадилар", деди у.
Петронинг айтишича, у тўрт соат давомида денгизга учиб кетган ва дастлаб режалаштирилмаган жойга етиб келган. Густаво Петро илгари гиёҳванд моддалар савдогарлари уни ўлдиришни режалаштираётганини даъво қилган эди.
Газетанинг ёзишича, Колумбиянинг энг йирик картели - Gulf Clan Кордовада фаолият юритади.
Ўтган ҳафта жиноий гуруҳ ўз етакчиси Чиқуито Малони қўлга олиниши бўйича Президент Трамп билан келишувга эришганидан сўнг, Колумбия расмийлари билан тинчлик музокараларини тўхтатишга қарор қилди.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.