Мазкур чекловлар Россиянинг айрим крипто-платформаларига нисбатан алоҳида санкциялар ўрнига таклиф қилинди. Чунки Брюссел ёпилган платформалар ўрнига доимо янги платформалар пайдо бўлавергани туфайли алоҳида санкцияларни самарали деб ҳисобламайди.
Қайд қилинишича, бу чоралар Garantex биржаси билан ишловчи платформаларга, биринчи навбатда, Россиянинг А7 тўлов хизмати ва рублга боғланган А7А5 стейблкоинига қарши қаратилган. Elliptic таҳлил компаниясининг маълумотларига кўра, А7А5 билан амалга оширилган транзакциялар ҳажми аллақачон 100 миллиард доллардан ошган.
Шунингдек, пакет 20 та банкни санкциялар рўйхатига киритишни, рақамли рубл билан операцияларни тақиқлашни ва Россия нефтини ташувчи кемалар учун суғурта, техник ва бошқа хизматларни тўлиқ тўхтатишни назарда тутади. Бу чора амалда G7 томонидан белгиланган нефт нархи чекловининг ўрнини босади.
Алоҳида блок сифатида пакет Қирғизистонга ҳам тааллуқли. Еврокомиссия Қирғизистонга баъзи икки мақсадли маҳсулотларни экспорт қилишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Брюсселнинг фикрича, баъзи маҳсулотлар Россияга қўлланилган санкцияларни четлаб ўтган ҳолда етказиб берилмоқда.
Ҳужжат маълумотларига кўра, уруш бошлангандан бери Қирғизистонга Европа Иттифоқидан импорт деярли 800% га, Россияга экспорт эса 1200% га ошган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.